Ўқитувчилар малака тоифаси учун тўланадиган устама 2 баробарга оширилади

15.06.2022 16:58

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида: «Очиқ айтиш керак, 2 миллион сўм ойлик олаётган техникум ёки касб-ҳунар мактаби муаллимларидан камида 5 миллион сўм иш ҳақи оладиган мутахассислар тайёрлаб беришни талаб қиляпмиз», деди.

Шу боис келгуси йил 1 январдан:

профессионал таълимдаги педагог ва усталар ойлиги ўрта мактаб ўқитувчиларига тенглаштирилади;

ўқитувчилар малака тоифаси учун тўланадиган устама ўртасидаги фарқ 2 баробарга оширилади;

эришган натижасига қараб, фидойи ва ташаббускор педагог кадрларнинг ойлигига 50 фоизгача устама тўлаш жорий этилади.


Келгуси йилда бунинг учун бюджетдан қўшимча 150 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, профессионал таълим муассасалари педагоглари малакасини оширишда янги тизим яратилади.

Университетлар ҳузуридаги малака ошириш факультетлари ўрнига ҳар бир вилоятда Профессионал тайёргарлик марказлари ташкил этилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
6
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
15.11.2022 01:49
Укитувчига этибор каратиляпти лекин укитувчи ва муссаса учун хизмат килаётган хисобчи ва иктисодчиларга хам эътибор бериш вакти етмадимикан.Чукуррок назар солсак айтиш мумкинки иш вактини чегараси колмади маоши оддий тарбиячиникидан кам, иш вакти ва иш хажми тарбичиникига нисбатан 1,5 2 баробар куп
15.11.2022 01:42
малака тоифаси тури купайиб кетган жуда айрим холларда бир укитувчи икки фандан дарс берса икки хил малака тоифасига эга булиб кайси синфларда дарс утишига караб тарификацияда 2 ёки 3га булиб курсатилади бу укитувчига иш хаки хисоблашда кийинчилик тугдиради.шуни соддалаштиришни иложи борми. Ёки умумий килиб битта малака тоифаси белгилаш керак
18.06.2022 20:44
Аттестация, тоифа олишни хам Алламжоновни автотестдек килиш керак
16.06.2022 17:50
оширилади, шулар тайёрлаган кадрлар сабаб, блогерга бормагунча биров бировни тинглаётгани йук