Тошкент шаҳар ва Андижон вилояти ҳокимликлари Шавкат Мирзиёев фармонига бўйсунмайдими?

28.05.2022 07:30

Президент фармони талабларини бажармагани учун энди бу икки ҳокимликка чора кўриладими?

Ёки бу ҳам шунчаки навбатдаги одатий маълумотларми… 

Тошкент шаҳар ва Андижон вилояти ҳокимлиги халқ олдида ҳисоблашишга мажбур. Аммо икки ҳокимлик жамоатчилик учун тақдим этиши шарт бўлган маълумотларни очиқламай келмоқда.

Президентимизнинг 2021 йил 16 июндаги ПФ-6247-сон фармонида маҳаллий бюджетларнинг ҳар чорак якунида шакллантириладиган даромадлар ва харажатлар сметаси, режадан орттириб бажарилган қисми ва мазкур маблағлар йўналтирилган мақсадлар тўғрисидаги маълумотлар жамоатчиликка очиқ эълон қилиб борилиши мажбурий этиб белгиланган. Бироқ, Тошкент шаҳар ва Андижон вилояти ҳокимликлари мазкур фармонни менсимай келмоқда.

Коррупцияга қарши кураш агентлигига кўра, Андижон вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтида очиқланиши шарт бўлган маълумотлар сўнги бор 2021 йил I чораги ҳолатига жойлаштирилган, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан эса умуман очиқланмаган.

Шунингдек, фармонга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2022 йилнинг 1 апрелига қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш учун матбуот анжуманларини ўтказиши лозим ва мазкур матбуот анжумани ҳақида 1 – 10 март саналари оралиғида кенг жамоатчиликка маълум қилиши керак эди. Аммо, фармоннинг ушбу талаблари ҳам ҳокимлик тарафидан четлаб ўтилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида мунтазам равишда ахборотлар жойлаб боради, бироқ бу очиқлик дегани эмас.

Шу билан бирга пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматида икки йилдан буён матбуот котиби тайинланмайди. Бу жуналистларга маълумот олишда қийинчилик туғдириб, очиқликни таъминлашга тўсқинлик қилади. Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги томонидан нима учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига матбуот котиби тайинланмагани бўйича изоҳ олаолмадик.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мунтазам равишда ахборотлар улашиб турса-да, ҳокимликнинг сайтидан жамоатчилик учун очиқланиши зарур бўлган молиявий ахборотларни топиш мушкул. Тегишли ташкилотларнинг мазкур вазиятга кўз юмаётганини қандай изоҳлаш мумкин?

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
15
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
29.05.2022 00:37
😡😡😡😡
28.05.2022 17:40
Соққани бос ўзбек!😡 Болам, амалдор бўлдинг Бола-чақа боққани. Эл ғамини қўя тур, Соққани қил, соққани. Ахир, қанча сарф қилдинг Катталарга ёққани. Ўрнини қоплаш учун Соққани қил, соққани. Топганингни яширгин - Боққами ё тоққами. Эл кўзига билдирмай Соққани қил, соққани. Ҳозир айни вақтидир, Бошқа бундай чоғ қани? Қамалиб кетмасингдан Соққани қил, соққани. Элу юртда туполон: Касал қани, соғ қани?! Сен буларга чалғимай Соққани қил, соққани. “Ҳаромхўрнинг қабрда Қийналармиш жон-тани...” Балким, эрта ўлмассан, Соққани қил, соққани. Мен киноя қиляпман, Дўстинг эмасман сани. Соққа сенинг дўстингдир, Соққани қил, соққани. Бир кун келар дехехе Пўстагингни қоққани. Унгача жавлон уриб, Соққани қил, соққани. Шеър муаллифи Ҳабибулло Мўйдинов
28.05.2022 17:38
Po’x… bu ikki lyubimchikka, qo’yib qo’ygan, kerak bo’lsa bir tiying olmaydi ham
28.05.2022 14:40
Тошкент шаҳар ва Андижон вилояти ҳокимликлари Шавкат Мирзиёев фармонига бўйсунмайди - Энди билдингизми?