Маҳалла раислигига сайловлар қандай ўтмоқда?

17.05.2022 16:42

Кеча, 16 майдан Ўзбекистонда маҳалла фуқаролар йиғини раиси — оқсоқоли сайлови бошланди. 

Бугунги маълумотларга кўра, сайловнинг биринчи кунида 52 фоиз амалдаги раислар ғалаба қозонган.

Хўш, аслида бошланган сайловлардан халқ розими?  

Агар сайлов жараёнлари адолатли кечса жамиятда ўзгаришлар бўлишини бугун ҳар бир ҳудудда фуқаролар англаб етган. Бироқ ижтимоий тармоқларда маҳалла фуқаролар йиғини раиси — оқсоқоли сайлови бошланиганидан турли норозиликлар кўпаяётгани ҳақидаги хабарларнинг пайдо бўлиши, бу тизимда адолатли сайлов бўлаётганига шубҳа уйғотади.

Айнан шу сабабли Rost24.uz ахборот сайти сайлов жараёнларида кечаётган турли вазиятлар учун “Сиз сайловдан розимисиз?” лойиҳасини очиқ эълон қилади.

Ушбу лойиҳада доирасида ҳар бир фуқарога таклифларини, муаммоларни, сайлов жараёнларидаги воқеаларни, адолатли ва адолатсизлик ҳолатларини айтиш имконияти берилади. 

Халқ томонидан сайланиши лозим бўлган маҳалла раислигига амалдорларнинг аралашуви кузатилмаяптими? Гуруҳбозлик, таниш-билишчилик бўлмаяптими?

Нима учун норозилик ҳолатлари кўпаймоқда? 

Энг кўп қайси ҳудудларда фуқаролар сайловдан рози эмас?

Сизнинг маҳаллангизда сайлов адолатли ўтаяптими? 

Сайловлар ҳақидаги ҳар қандай масалалар учун Rost24.uz сайти очиқ минбар беради.


Биз билан боғланинг. Мурожаат учун: @U_Qurbonov

Адолатли жамият қуриш учун биргаликда курашамиз.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
13.06.2022 14:46
Ассалому алайкум! Бизни махалламизда сайлов умуман булмади хисоб, яъни "эски" раиса Опа сайланволди. Афсуски шунга юкоридан "шаройит " яратиб беришди. Маълумот учун: Андижон вилояти, Хужаобод тумани, Мустакилликнинг 30 йиллиги махалласи.
08.06.2022 20:31
1)МФЙ,ОФЙ - вазирликка бўйсиндирилди.Демак у ижро ҳокимияти бўлими ҳисобланади.Шу сабабли "ўзини ўзи бошқариш"деган сўзларни олиб ташлаш керак. 2)Маҳалла раисини (оқсоқолини) сайлаш тўғрисидаги ЎзР Қонунинига ўзгариш киритилган ва Қонунни расвосини чиқзишган.Юқорида боши ишлайдиган қолдими?
23.05.2022 14:29
Ассалому Аллейкум ман Пастдаргом тумани Янгисаноат махалласиданман бизни махаллада утказилган раислар сайловидан халк норози чунки сайлов ноконуний утди шунча йилдан бери халк дардига кулок тутмай махалласи учун брор бир шароит яратмай фукаролар кудукдан сув ичишади болалар лой кечиб мактаб боришади электр столбалари аянчли ахволда мунака раисни кимга кераги бор инсонлар билан муомула килишни билмайди хуллас бизга инсофли ва адолатли раис керак махалламизга
20.05.2022 17:37
Ангрен шахар Дорилфунун махаласида сайлов борасида куп нохаклигларр булиб утепти шуни текшурувга олишингизни сураймиз
20.05.2022 17:20
Ассалому алейкум ангрен шахарда дорифунун махаласи нохаклик булибди сайлов номзодларди олиб ташлибди
18.05.2022 19:22
Umuman qonun doirasida olib borilmayapti.
18.05.2022 18:08
Шунча йил озгина ойлик билан бутун махаллалини дарду ташвиши билан юрган мфй раисларини энди ойликлари кутарилиб огизлари ошга етганда олий малумотлимассан деб ишдан олиш ноинсофлик эмасми
18.05.2022 14:48
Норозиман чунки кимнисайлаетганини халк билмайди 3 та номзод 1 та кучадан бизда 17 та куча бор Андижон шахан Навруз мфй Бизнинг мфй да депутат сайлоа комисиясининг раиси экан унга на шахар хокимини на вилоят мутасаддиларини гапи утади
18.05.2022 11:50
Assalomu alaykum yaxshimisiz men Buvayda tumani Yangiqadam MFY da yashayman afsus bilan shuni aytamanki bizni Raisdan ham uning kotibidan ham aholimiz mutloqo norozi sabablari ular turli yo'llar bilan o'z lavozimida qolish yo'llarini topishmoqda.Ustiga rais muqaddam sudlangan juda yosh ikki og'iz gapni topib gapiraolmaydi savotsiz,kotibi ham undan battar hozirda xotin -qizlar boshlig'i bo'lib ishlayapman deyapti.Sensevet bilan bog'liq birorta ish bitmaydi xalqimiz Rosa qiynalyapti g'odaygani g'o'daygan.Kursida o'tirib kelgan odamlarga chiroyli mumomila qilish qanchalik qimatligini bizni aholimizdan so'rang.shundoq ham ishsizlik yuqori bo'lgan qishlog'imizda bunday ishlar ortiqcha.bu narsalar aholimizni davlat siyosati xaqidagi tushinchalariga salbiy tasir qilmoqda.
18.05.2022 05:14
йук хакконий эмас
18.05.2022 04:19
Andijon shaxrida xakoniy mast 80 % foiz fakat tanish bilish chillik Xalk norozi Fakat hokim yatdan tanish bilish chillik kilishadi 80% foiz
18.05.2022 03:08
Ассалому алайкум мен Кодиржонов Шерали Нематжонович Наманган вилояти Чуст туманидаман 19май куни бизнинг Дузанда МФЙ да сайлов булиб утади Лекин сайловда бошка мфй фукароси узини номзодини куйиб сайлов конунини 19 бандини бузишяпти депутатлар бунга куз юмиб мурожатимни этиборсиз колдиряпти 90222 58 22 телфон ракамим мен билан богланинг батафсил хаммасини тушунтираман
18.05.2022 00:17
Aslida saylash tartibi qanday,toʻgʻrisi mahallamizda saylov boʻlayotganini sizlardan bildim :)
17.05.2022 23:03
Махалла оқсоқоли ўз номига мос келиши лозим, азалдан бу лавозим махалла ахолиси томонидан сайланар эди ва бунда махаллада энг обрўли, ибратли ва донишманд кекса ёшдаги нуроний отахонлар оқсоқоллика муносиб деб топиларди. Улардан махалла ахолиси турли хаётий муаммоларни ечишда маслахатлар олар эдилар ва уларнинг фикри асосида ишларини хал қилардилар. Хозир-чи, бўлиб ўтган 287 махалла оқсоқолидан фақат 71 таси — 60 ёшдан ошган отахонлар экан. Қоганлари анча ёш, асосан 40-50 ёшдагилар, хаттоки 30 ёшлилари хам бор экан. Улар қанақасига оқсоқол бўлиши мумкин, улар фақат хокимият сиёсатини махалла миқёсида амалга оширувчи амалдорлар хисобланади. Минг афсус!
17.05.2022 22:57
Жиззах вилоят Ғаллаорол туман Қўйтош шаҳарчасида сайлов бугун, 17 май 2022 йил соат эрталабки 8.00да ўтказилди. Иш вақти бўлгани учун кўпчилик норози. Сайловга таклифномалар фақат оила бошлиғи бўлган эркакларга тарқатилган эди. Аёллар-чи? Сайловни якшанба куни ўтказса бўлмас эдими? Ёки бу кун ҳокимият вакили дам олиши керакми? Оддий ишловчи фуқароларнинг сайловда иштирок этиш тўғрисидаги Конституцион ҳуқуқи паймол бўлса майлими?