Уч кун олдин (6-май) сайтимизда Қибрай тумани, “Оқ Олтин” маҳалласида ўтказилган сўровнома — "Тошкент чегарасида: Ариқдан сув ичамиз, «Биз мол эмасмиз!» эълон қилинган эди.
Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, “Оқ Олтин” маҳалласида туман сектор раҳбарлари аҳоли билан сайёр учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ўрганмоқда.
Хусусан Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов ва туман ДСИ бошлиғи Ш.Халматов ҳамроҳлигида 4-сектор ҳудудида жойлашган “Оқ Олтин” маҳалласида фуқаролар билан учрашган.
«Туман ҳокими 4-сектор раҳбари билан биргаликда маҳалла ҳудудидаги “Жамбул” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар билан сайёр қабул ўтказиб, аҳолининг ичимлик суви, электр ва интернет ҳамда таълим йўналишидаги муаммоларини масъуллар иштирокида батафсил ўрганди.Фуқароларнинг муаммо ва мурожаатларини бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар берилди», дейилади хабарда.