Хабарингиз бор, «Эзгу мақсад» халқаро хайрия жамоат фонди раиси Жаҳонгир Усмоновнинг номи бир нечта дунё раҳбари, сиёсатчи ва миллиардерларнинг махфий бойлик ҳамда молиявий ҳужжатлари фош этилган «Пандора ҳужжатлари»га киритилгани юзасидан сайтимизда мақола эълон қилинганди ва маълум муддатдан сўнг (жамоатчиликка маълум қилинган сабабларга кўра) у мақола олиб ташланган эди. Усмонов бугун АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида бу масалага муносабат билдирди:
«Панора қоғози... шу фирма тўғрисида менинг хабарим йўқ, ҳозир аниқлаштиряпман. Бу жараён осон эмас экан. Ростдан ҳам, шундай фирма бор, оролларда рўйхатдан ўтган, лекин бошқа маълумот йўқ экан. Мен бу маълумотни бераман, албатта. Иккинчидан, Ўзбекистон фуқароларига oфшор компанияларнинг қонун бўйича очиш мумкин бўлмаса, айтинг. Биз сир сақлаётганимиз йўқ»,деди у.
Усмонов анжумандан кетаётганда Rost24.uz мухбири «Ишларингиз шаффоф экан, алоҳида интервью бера оласизми?», деган савол билан юзланди. Жаҳонгир Усмонов эса саволга жавоб бермай қочиб қолди.
Видеода кўринг: