Маҳаллангизда муаммо борми? Ҳокимият унутган жойлардан репортаж

27.04.2022 14:31

Rost24.uzнинг бу галги сўровномаси Зангиота тумани, «Найман» маҳалласида ўтказилди.

«Найман» маҳалласига келиб қолдикми?» Бу саволни мурожаатчига йўл давомида кўп бора бериб бордик. Шу аснода йўлда кетарканмиз, биз кутган жавоб ахири бўлди: «Маҳаллага шу ердан кирилади». Ниҳоят маҳалла номи ёзилган кичиккина ишорага кўзимиз тушди. У газ қувурини тутиб турувчи темир устунчага осилган эди.

Маҳалла кишиларидан одатдагидек масъуллардан кимларни танишларини сўрадик. Улар туман ҳокими ёки депутати у ёқда турсин, ҳатто маҳалла раиси кимлигини ҳам билмасликларни айтишди. Бунга сабаб қилиб эса, бирор марта ҳоким ёки депутат, ҳаттоки маҳалла раисию инспектори келиб уларни тингламаганини таъкидлашди.
 

Биз маҳалла идорасини бориб кўрдик. Идоранинг аҳволи ниҳоятда ачинарли ҳолатга келиб қолган экан. Аҳолининг айтишича, бу маҳалла идораси ҳам эмас, балки бекат вазифасини ўтайди. Ундан вақтинча фойдаланиб туришган экан. Фуқаролар эса бу «вақтинча» дейилганига ҳам анча йиллар бўлганини айтиб, жилмайишади.

Маҳалла кишилари муаммолар ҳақида гапираркан, маҳалладаги мактабга спорт зал кераклигини айтишди:

«Неча йилдан бери шу 7-мактабнинг спорт зали йўқ. Неварам ҳар қишда усти-боши лой бўлиб келади. Мактабимизга битта спорт зал қилиб беришса яхши бўларди»,— дейди маҳалла онахонларидан бири.

Шунингдек, 74-автобус маҳаллага икки бекат қолганда ортига қайтиб кетишини, имкони бўлса, икки бекат чўзиб беришларини сўрашади маҳалла аҳли.

Улар, боғча қуриш ҳақидаги ваъдалардан тўйганини таъкидлашди:

«30 йилдан буён боғча қурамиз, дейишади. Лекин, қуришмайди. Боғча қурилади, деган ерларни аллакимларга бериб юборишяпти. Кимга беришяпти, нимага беришяпти, билмаймиз», — дейди нуронийлардан бири.

«Нечи марта депутатларимиз бу ерга келди. Бари «хўп-хўп» дейди, қайтиб хабар олмайди. Келгани ҳам, қачон? Сайлов бошланганда, бошқа пайти дарагини ҳам кўрсатмайди. Сайлангунча бари ваъда бериб кетади. Сайлангандан кейин ҳаммаси йўқ бўлиб кетади», — дейди онахонлардан бири.
 

«Найман» маҳалласидан чиқарилиши шарт бўлган хулосаларни сизларга қолдирамиз. 

Батафсил видеода кўринг:

Биз билан қуйидаги манзиллар орқали боғланинг:

https://t.me/U_Qurbonov

t.me/Mahallada_murojaat

t.me/Mahallangizda_muammo_bormi

Сиз ҳақингиздаги маълумотлар тўлиқ сир сақланади

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
21.05.2022 03:59
Bunaqa maxallalar yurtimizda talaygina hamma hokimu uning maxllalardagi uning yordamchilari huja kursinga ish qilishadida otni kallasiday oylikni olib mazza qilib yashashadi oddiy halq bn ularni yuq
28.04.2022 00:07
Офарин