Олдинги йилларда ҳам 7 бор тиббиёт соҳаси билан боғлаб йилларга ном берилган

30.12.2020 03:01

2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб аташ билан 30-йилга (1991-2021) ном берилди. 

Ортга назар солиб сарҳисоб қилинса, бундан олдинги йилларда ҳам ёшлар ва тиббиёт соҳасига бир неча бор мурожаат қилинган.

Ўтган йилларда келажак авлодга эътибор қаратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида йилларга икки маротаба ёшларга оид ном берилган:

2008 йил (Ёшлар йили), 2010 йил (Баркамол авлод йили).

Шу вақтгача саломатликни асраш, тиббиёт соҳасига ҳукумат даражасида эътибор қаратиш ва ривожлантириш учун жами 7 маротаба йилларга ном берилган:

1992 йил (Ҳамширалар йили), 2000 йил (Соғлом авлод йили), 2001 йил (Она ва бола йили), 2005 йил (Сиҳат-саломатлик йили), 2006 йил (Ҳомийлар ва шифокорлар йили), 2014 йил (Соғлом бола йили), 2016 йил (Соғлом она ва бола йили).

Демак, ёшлар билан боғлаб учинчи бор йилга ном берилган бўлса, тиббиёт соҳаси бўйича номланиш 2021 йил саккизинчиси ҳисобланади. Аммо 8 йил тиббиётга алоҳида эътибор қаратилганига қарамасдан бу соҳада аҳоли истаганидек ўзгаришлар рўй бердими? Якунига етиб бораётган жорий йилда тиббиётимиз синовдан ўтдими? Бу алоҳида мавзу... 

Биринчи Президент Ислом Каримов йилларга ном беришда биргина соҳани қамраб олган бўлса, Шавкат Мирзиёев бераётган йил номларда икки соҳага эътибор қаратиляпти.

Йилларни қўшалоқ номлашдан ортда қолган соҳаларни имкон қадар тезликда оёққа турғизишга ҳаракатлар бошланганини англаш мумкин. 

1991 – 2021 йилларга берилган номлар бир қаторда

1991 йил – Алишер Навоий йили
1992 йил – Ҳамширалар йили
1993 йил – Аҳмад Яссавий йили
1994 йил – Мирзо Улуғбек йили
1995 йил – Абу Али ибн Сино йили
1996 йил – Амир Темур йили
1997 йил – Инсон манфаатлари йили
1998 йил – Оила йили
1999 йил – Аёллар йили
2000 йил – Соғлом авлод йили
2001 йил – Она ва бола йили
2002 йил –Қарияларни қадрлаш йили
2003 йил – Обод маҳалла йили
2004 йил – Меҳр-мурувват йили
2005 йил – Сиҳат-саломатлик йили
2006 йил – Ҳомийлар ва шифокорлар йили
2007 йил – Ижтимоий ҳимоя йили
2008 йил – Ёшлар йили
2009 йил – Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили
2010 йил – Баркамол авлод йили
2011 йил – Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили
2012 йил – Мустаҳкам оила йили
2013 йил – Обод турмуш йили
2014 йил – Соғлом бола йили
2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили
2016 йил – Соғлом она ва бола йили
2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили
2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили
2019 йил – Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили
2020 йил – Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили
2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар