Хоразмда барча банк бошқарувчилари ишдан олинди

24.12.2020 11:22

Хоразмда айни пайтда барча вилоят банк бошқарувчилари ишдан олиниб, вазифани бажарувчи (в.б.) этиб тайинланди.

Ҳозирда вилоятда банклар тизимидаги иш фаолиятини янгилаш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш борасида иш олиб борилмоқда. Белгиланган вазифаларни тизимли равишда амалга оширган банк раҳбарияти қайта вазифасига тайинланиши мумкин.

Маълумки, бу соҳада йил давомида кўрсаткичлари яхши бўлмаган банк раҳбарияти жазоланади. Айрим раҳбарлар ишдан озод қилинса, айримларининг вазифаси туширилади, яхши кўрсаткичга эришганлар мансаби кўтарилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
8
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
26.12.2020 00:16
2-3 та рахбарини камаш керак шунда куз олдига бола чакаси келиб кузи очилиб халк билан ишлаш йулига утар булмаса 5-6 та тадбиркорни кетига караб утираверишади карасаки йил охирига келиб колган , ишдан олганда ёки мансаб пасайтирилганда хеч нима узгармайди урнига узини одами келиб у хам шу ишни давом килдиради мол мулкини хеч булмаса телефон сузлашувларини текширишсин маълум булади колади хаммаси тамом
24.12.2020 20:01
Яна битта коррупционер уни урнига келиб киссасини тулдириши аник