Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов қўл остидаги 13 нафар мансабдорга жазо қўллаган.
Табиийки савол туғилади. 13 нафар шаҳар, туман ҳокимлари талаб даражасида ишламаган вилоят аҳволи қандай бўлиши мумкин?
Янги Ўзбекистон нашрининг ёзишича, Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрмановнинг тегишли фармойиши билан иш фаолияти давомида ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўйгани ҳамда ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун барча шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда вилоят ҳокими ўринбосарига ҳайфсан эълон қилинган.
Қуйидаги мансабдорларга нисбатан жарима қўлланилган:
вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Қурбанов Баҳром Шарипович;
Урганч шаҳар ҳокими Холбоев Ойбек Мадаминович;
Шовот тумани ҳокими Отаханов Ҳакимжон Аҳмаджонович;
Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Давлетов Анвар Кенжаевич;
Тупроққалъа тумани ҳокими Салаев Алишер Рўзметовичга нисбатан ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима;
Шунингдек,
Боғот тумани ҳокими Яхшибаев Шавкат Қурамбаевич;
Гурлан тумани ҳокими Ачилов Мурод Азаматович;
Қўшкўпир тумани ҳокими Раҳимов Жўрабек Раҳимович;
Урганч тумани ҳокими Шарипов Фрунзе Илҳомович;
Ҳазорасп тумани ҳокими Машарипов Ўктам Рустамович;
Хонқа тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Давлатов Мурод Сапарбоевич;
Хива тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Матрасулов Ҳурмат Раҳимберганович;
Янгибозор тумани ҳокими Курбанов Ўктамбой Қўчқоровичга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган.
*****
Эслатиб ўтамиз, сайтимизда Хоразм вилоятига оид қуйидаги мақолалар эълон қилинган:
«Хоразмда барча банк бошқарувчилари ишдан олинди»
«КЎЗБЎЯМАЧИЛИК: Президентни ва аҳолини алдаганлар»
«Хоразмдаги кўзбўямачилик ҳолатини депутатлар ҳам тасдиқлади»
«ЎЗГАРИШЛАР КАТТА: Rost24 танқидидан сўнг Урганчда муаммолар бутунлай бартараф этилди»