«Ўзбекистон учун шармандали ҳолат»га профессионал маслаҳатчи Х.Султонов қандай жавоб беради?

19.10.2021 14:54

Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романини инглиз тилига таржима қилган Марк Эдуард Риз Ўзбекистон томони беш ойдан бери Президент номидан ваъда қилинган пул мукофотини тўламаётганини маълум қилди.

Айни ҳолат ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистон учун шармандали хол», дея баҳоланмоқда.

Марк Эдуард Риз ўз хабарида, бу жараёнда Ёзувчилар уюшмаси ходимлари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти вакиллари билан боғланганини, ҳатто Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов билан ҳам бу борада гаплашганини иддао қилади.

Қизиқки, америкалик олим Султоновни "...унинг юқори даражадаги профессионал эканлигига ишонч ҳосил қилдим», дея таъкидлайди.

Унинг ёзишича, Х.Султонов ўртадаги одамга боғланиб «Мен Президент Мирзиёев билан етти дақиқадан сўнг учрашаман ва у Маркка ташрифи вақтида қанча гонорар тўлаганимизни билмоқчи. Биз Маркга пул бермадик. У кечириб, унута оладими деган», дея Ёзувчилар уюшмаси вакилининг сўзларини келтиради таржимон Марк Риз.

Ўзбекистоннинг сайлов олдидаги имижига салбий таъсир кўрсатувчи бу каби ҳолатларга бугун қайси амалдор жавоб беради?

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
9
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
21.10.2021 14:27
Бу одам ноинсофлик қилиб, 1 миллион гонорар сўраганини ҳам айтсин.
21.10.2021 07:04
,, Утган кунлар,, ни дунега олиб чикаетган мохир таржимоннинг мукофотини бермаслик, рози килмаслик жуда жуда уятли холат. Шуни хам президент хал килиб бериши керакми. Галати холат.