ТАҲЛИЛ: Ўзбекистонда ҳар минг кишига 80 та автомобиль тўғри келади. Бу кўпми ёки кам?

19.10.2021 11:35

Охирги 10 йилда республикамизда автомобиллар сони қарийб 3 миллионга етган.

2021 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 2 767 126 тани ташкил этиб, ҳар 1000 нафар аҳолига ўртача 80 та енгил автомобиль тўғри келмоқда.

Ҳудудлар кесимида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони:

100 та уй хўжалигига нечта енгил автомобиль тўғри келади?

Давлат статистика қўмитаси уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотига асосан, 2021 йилнинг январь-август ҳолатига 100 та уй хўжалигига ўртача 50 та енгил автомобиль тўғри келмоқда.

Маълумот учун:

2010 йилда - 21 та, 2015 йилда - 42 та, 2021 йилда – 50 та енгил автомобиль тўғри келган.

Ўзбекистонда аҳолига тегишли бўлган автотранспорт воситалари сони қанча?

2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2 955 295 тани ташкил этган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 14,5 фоизга кўп.

Мавзуга оид:

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январь-июль ойларида 36 317 дона “Cobalt” ишлаб чиқарилган.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган автомобиллар сони бўйича мамлакатлар рейтингида Сан-Марино етакчи, Хитой эса автомобиль ишлаб чиқаришда дунёда биринчи

Сан -Марино штати Монте Титано тоғида жойлашган. Унинг майдони 62 кв. километр Чикаго майдонидан ўн баробар камроқ. Унда 33 минг киши транспорт воситаларига иштиёқ билан яшайди. Ҳар 1000 нафар аҳолисига 1263 та автомобил тўғри келади. Автомобиллар сонининг аҳоли сонидан ошиб кетишини яна қандай изоҳлаш мумкин?

2021 йилнинг октябр ойигача енгил автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича Хитой (16 158 178 автомобиль), АҚШ (6 183 778), Япония (5 419 992) ва Ҳиндистон (2 826 191) давлатлари етакчи бўлганБарча мамлакатларда ушбу даврда умумий ҳисобда 52,1 миллионта автомобиль ишлаб чиқарилган. 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
19.10.2021 17:09
Amerikacha statistika: agar qo'shningiz 2 kg go'sht yegan bo'lsayu, siz hech qancha yemasangiz xafa bo'lmang ~ siz qo'shningiz bilan o'rtacha 1 kgdan go'sht yegan hisoblanasiz