Беҳзод Мусаев топшириғи танқиддан сўнг бажариладиган бўлди

26.09.2021 07:32

Амалдорлар топшириғи ҳам оммавий ахборот воситалари аралашмаса бажарилмайдими?

Rost24.uz сайтида жорий йил 5 август куни фуқаро мурожаатини ўрганган ҳолда, "Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев топшириғи бажарилмади" сарлавҳаси остида материал чиққан эди.

Унга кўра, Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган Ўзбекистон "Миллий" университети ва Тошкент Техника университети биноларининг ўртасида жойлашган 300 метрлик йўл абгор ҳолатда эди. Бу йўлдан эса 2 та университет ўқитувчи ва талабалари, ундан ташқари шу ерда яшовчи аҳоли фойдаланиши айтиб ўтилган эди.

Ниҳоят Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳокимлиги 23 сентябр санасида Расмий муносабат билан чиқди:

Олмазор тумани ҳокимлиги ушбу кўча ТОБ мутахассислари томонидан жойига чиқиб, ўрганиб қуйидагиларни маълум қилди:

"Ушбу кўча ҳақиқатда 3200 м2 қисми таъмирталаб бўлиб, ҳозирги кунда кўчани ЎзМУ тасарруфига ўтқазиш учун кадастр ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Ушбу кўчада ЎзМУ ўз тасарруфига ўтгандан сўнг таъмирлаш ишлари олиб борилади".

Масала ижобий томонга ҳал этилгани бу фақат ва фақат фуқароларимиз қулайлиги учун хизмат қилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
26.09.2021 20:25
Bosh vazir o'rinbosari buyrug'i salkam ikkida bajarilsa, oddiy fuqaroning iltimosi hech qachon bajarilmas ekan-da.