ИЖТИМОИЙ ЭКСПЕРИМЕНТ: Rost24.uz сайтининг шаҳарлик мухбири узоқ қишлоққа таппи тайёрлаш учун борди

24.09.2021 18:25

Тонгда уйғониб беихтиёр қўлингизга телефонингизга оласиз, балки қаҳва ичарсиз, аммо бугун биз танишган аёллар тонгни таппи қилиш билан бошлайди.

Шаҳар шароитида яшаётган ва қишлоқда бўлмаганлар учун таппи оддий чорва мол ўғити холос. Бироқ, қишлоқ аҳли учун эса у газнинг ўрнини босувчи манба. Бугун, аксарият шаҳардан узоқдаги яшовчи аҳолига ислоҳотларни ваъда берувчилардан кўра, ана шу таппи берувчи чорва молларининг фойдаси кўпроқ тегмоқда.

Жиззах вилоятининг, Бахмал тумани, Янгиобод қишлоғи аҳолиси сув, газсиз яшаб келади. Улар шароитсизликда ҳам шароит яратишни эплаган. Аҳоли, эшакда, амаллаганлар челакда сув ташийди, газ ўрнига таппи ва ўтин ишлатади. Ер остидан сув чиқариш имконсиз. Қишлоққа чамаси 10 йиллар аввал аҳоли кўчиб кела бошлаган, аммо шу вақтгача “Янгиобод” деб ном берилган қишлоққа инфратузилма етиб келмаган.

Таппи қилиш фақат Жиззах вилояти қишлоқларига хос эмас. Бу кичик таппи саноати деярли барча вилоятларда бор.

Қишлоқ болалари учун тезак териш жараёни оддий ҳолат. Шаҳарда болалар қўли гаджетлардан ортмайди. Қишлоқда бу қўлчалар чаққонлик билан тезак теришга одатланган.

Қуйидаги репортажда оддий қишлоқ аёлининг ҳар тонг вақтини ўғрилайдиган таппи қилиш жараёни билан танишишингиз мумкин.

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
26.09.2021 06:45
Hojiboy Tojiboyevga o'xshatma: Ichkarida kim bor? Traktorchilar? Chiqar hammasini, podachi-cho'ponlarni kirgizinglar. (Jizzax viloyat G'allaorol tuman Qo'ytosh shaharchasida bo'lgan voqea)
25.09.2021 07:30
Jizzaxda Qo'ytosh shaharchasida gaz 2008-yil 10 yilga uzilgan edi, hali 10 yillik muddat o'tmadi shakl-li.