Ҳар бир вилоят ҳокимияти 100 нафар хотин-қизларнинг контракт пулини тўлаб беради

20.09.2021 22:14

Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида кам таъминланган хотин-қизларнинг контракт пулини вилоят ҳокимиятлари ва давлат ОТМлари томонидан тўлаб бериш механизми яратилмоқда.

Бундан буён вилоят ҳокимиятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳар ўқув йилида 100 нафар кам таъминланган хотин-қизларнинг контракт пулини тўлаб беради.

Қарорга биноан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили ўз ҳудудларидан  биринчи курс талабаларидан 25 нафарига ва 2-4 босқичларда ўқиётган 75 нафар  хотин-қизларнинг тўлов-контрактини тўлаб берадиган бўлди. 

Ундан ташқари, молиявий барқарор бўлган давлат ОТМлари бошқарув кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар биринчи ўқув йилида бепул ўқитилади.

Кам таъминланган хотин-қизлар қўйидаги мезонлар асосида танланади:

- отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар;

- боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёллар.

Ушбу тоифага мос келадиган хотин-қизлар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида ОТМга мурожаат этишлари керак. ОТМлар 5 кун ичда рўйхатни шакллантириб, ҳокимликларга маълумот юборади. Талабгорларни танлаб олиш натижалари “Aziz-ayol.uz” сайти орқали эълон қилиниб борилади.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олаётган, хорижий ОТМ филиалида ёки олий ҳарбий таълим муассасалари ўқиётган хотин-қизлар ушбу тоифага мос келмайди.

 

Мавзуга доир мақолалар:

Ёшларимизнинг ўқишга кириш иштиёқи нега сўнмоқда: ОТМ сифати пастми ёки нарх баландми?

Олий таълимга кириш бўйича рекорд натижа Бухорода эмас Хоразмда қайд этилди

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
22.09.2021 07:38
Erkaklarni xo'rlayvermangsizlar! Bizning ham uvolimiz bor !!!
22.09.2021 07:35
Nima uchun bolalikdan nogiron farzandni yolg'iz tarbiyalagan onaga mehnat staji belgilanadi-yu, xuddi shunday vaziyatdagi otaga yo'q?
22.09.2021 07:25
Yigitlarning nima aybi bor? Aybi yigitligimi? Hurmatl o'tag'asi va kayvonilar, qani gender tengligi, yoki u erkaklarga taalluqli emasmi?
21.09.2021 14:48
Men ABDISALOMOVA Nasiba Yoshlar daftariga kirish böyicha onlayn shikoyat xati yuborganman ammo javob berishmayapti 16.09.2021 yil yuborganman .Men Shu yil Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universitetiga Kontrakti asosida öqishga qabul qilindim .Mening ota onam olamdan ötishgan menga Kontrakti pulini toʻlashda moddiy yordam berishingizni va yoshlar daftariga kiritishingizni sörayman.
21.09.2021 07:50
Ko'rayapmiz, kimlarga berilishini. Latifa: Chukotkalik Bering bo'g'oziga kelib Alyaskaga baqirar ekan:Kambag'allar. Alyaskaga puli yetgan, Chukotkaga yetmagan. Bizda ham amaldorlar qimmat xizmat mashinasiga pul bor, joylarga borishga benzinga pul yo'q