Видеоселекторда Президент кўтарган 5 та муҳим масала

09.12.2020 17:54

9 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва спорт соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар муҳокамаси юзасидан видеселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев зиёрат туризмини ривожлантириш, авиачипталарни арзонлаштириш ва бошқа муҳим вазифаларни қайд этиб ўтган. rost24.uz видеоселектордаги асосий 5 вазифани қайд этиб ўтди. Ва белгиланган бу вазифаларнинг бажарилиши бўйича rost24.uz  сайти йил давомида кузатув олиб боради.

1. Ўзбекистонга кириш учун виза талаб этилмайдиган мамлакатлар сони 9 тадан 86 тага етказилди, 53 та давлат учун “электрон виза” тизими жорий этилди.

2. Европа мамлакатлари, Малайзия, Индонезия, Покистон, Таиланд, Япония каби давлатлар билан авиақатновларни босқичма-босқич тикланади.

3. Миллий авиакомпанияда чипталар нархини арзонлаштириш вазифаси юкланди.

4. Пиёдалар ва велосипедлар учун барча қулайликларни яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

5. Маданият вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмитага 300 та маданий мерос объекти ва зиёратгоҳни реставрация қилиш вазифаси белгиланди. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар