Толибоннинг етакчи раҳбарларидан бири - ЎЗБЕК

10.09.2021 14:53

Толибоннинг Афғонистондаги юқори мартабали етакчиларидан бири Мавлавий Абдул Салам Ҳанафий Афғонистон шимолидаги Жузжон вилоятидаги Дарзаб тумани Гардан қишлоғида туғилган этник ўзбек.

Мавлавий Абдул Салам Ҳанафий

Ҳанафий Покистоннинг Карачи шаҳридаги диний мактабларда таҳсил олган. 90 -йилларда Толибон ҳаракатига қўшилган. Толибоннинг Фараҳ вилоятидаги таълим бўлими бошлиғи ва таълим вазири вазифасини бажарувчи, Толибон ҳукумати қулаши пайтида эса бу ҳаракатнинг Жузжон вилоятидаги ҳарбий амалдори, раҳбарият кенгаши ва Толибон музокаралар органининг аъзоси бўлган. Афғонистоннинг собиқ ҳукумати даврида оиласи билан Қатарда истиқомат қилишга мажбур бўлган эди.

Ҳанафий ҳозирда Афғонистон Ислом амирлигининг бош вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Ал-Жазира Нет манбасига кўра, «Абдул Салам Ҳанафий бир муддат Қобул университетида ўқиган ва ўқишни тугатмаган» . Шунингдек, Сиёсий бюрода ишлаган вақтида Хитой билан муносабатлар учун масъул бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сайтимиз орқали Aфғонистон ва Толибон: эски ҳукуматнинг қулаши ва янгиси барпо этилиши қандай ўзгаришларга олиб келади?” номли мақола эълон қилинган эди. 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
10.09.2021 18:49
O'zbek bo'lgani yaxshi: nasha o'rniga paxta ektiradi.