Ўзбекистонда 18 ёшдан ошганлар оммавий эмланади

22.07.2021 18:17

Маълумки, жорий йил 1 апрелдан коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш ишлари бошланди.

Вакцинация жараёнларига киритилган сўнгги ўзгаришларга кўра, мамлакатдаги 18 ёшдан ошганлар оммавий эмланиши белгиланган. 

Буларга кимлар кириши ЎзЭОАВМА томонидан ташкил этилган очиқ мулоқотда айтиб ўтилди:

аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;

барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;

спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлар;

маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;

меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари;

йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;

давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;

ҳарбий хизматчилар;

умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;

барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;

коммунал хизмат соҳаси ходимлари;

алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари кабилар киритилган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар