Ўзбекистон Президенти ўзига хос жаҳон рекордини ўрнатди

21.07.2021 15:03

15-16 июль кунлари Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражали халқаро анжуман ўтказилди.

Ушбу Анжуманда дунёнинг 44 мамлакатидан иккита олий ва юқори даражали делегация, 15 та парламент делегациялари, 37 та ТИВ делегациялари ва 10 та вазирлик ва турли йўналишдаги муассаса делегациялари, 180 дан ортиқ ишбилармон доира вакиллари ташриф буюрган. Тадбир арафасида меҳмонлар умумий сони 600 нафардан ошди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 июль куннинг биринчи ярмигача давом этган юқори даражали халқаро анжуманда иштирок этиб нутқ сўзлади.

Куннинг иккинчи ярмида 14 та давлат ва халқаро ташкилотлар вакилларини қабул қилиб, суҳбат ўтказди.

Ваҳоланки, бир кун олдин – 15 июль куни Хитой ташқи ишлар вазирини қабул қилиб, Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ва Покистон Бош вазири Имрон Хон билан олий даражадаги учрашувларни ўтказган эди

16 июль кунги қабул жараёнлари алоҳида яккама-якка ўтказилиб, ҳар бир давлат вакиллари билан алоҳида суҳбат ўтказди. Қабул жараёнлари эса соат 23:00 гача давом этди.

Ўтмишдаги статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, ҳеч қайси давлат раҳбари бир кунда 14 маротаба алоҳида учрашув ўтказмаган. Бу факт Гиннеснинг рекордлар китоби вакилларини диққатини тортмай қолмаган деб ишонамиз.

Минтақадаги хавфсизлик масаласига масъул шахс сифатида жиддий қараган Ўзбекистон Президенти шахсан ўзи ҳар бир давлат вакиллари билан алоҳида суҳбат уюштирди.

Ш.Мирзиёев Тошкентда ўтказилган халқаро конференция доирасида 16 июль куни соат 14:00 дан 23:00 гача қабул қилган хорижий давлатлар вакиллари:

  1. Европа комиссияси вице-президенти, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррел.
  2. Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
  3. Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар.
  4. Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди.
  5. Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов.
  6. Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин.
  7. Қирғизистон делегациясига раҳбарлик қилган Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ақилбек Жапаров.
  8. Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли.
  9. Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон Ол Сауд.
  10. Қувайт Давлатининг ташқи ишлар вазири, Вазирлар Маҳкамаси ишлари бўйича давлат вазири шайх Аҳмад Носир ал-Муҳаммад ас-Сабоҳ.
  11. Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шахин Мустафоев.
  12. Америка Қўшма Штатлари Президентининг маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рэндалл бошчилигидаги делегация.
  13. БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ижрочи котиби Ольга Алгаерова.
  14. Бангладеш Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Абул Калом Абдул Мўмин.

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
30
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
23.07.2021 11:45
Prezidentim Gaplaringizdan G'urulanamis Budun O'zbeklar G'ururlanamis Olloxim Bergan Umrdi Xalqingiz Blan Yashang Otajon
23.07.2021 06:40
Койил давлат рахбарига
22.07.2021 17:56
👋👋👋👋👋👋👋👋👋👋👋👋👋👋👋👋
22.07.2021 13:26
Prezidentimiz shunchalik harakat qilyapdimi, atrofdagi amaldorlarimiz esa soqqa qilish bn ovvora. Axir jonkuyarlar kam. Nega amaldorlar ham haqiqiy ishlamaydi.
22.07.2021 11:09
Олга чарчаманг отажон
22.07.2021 10:17
Гап йук яшасин ш мирзиёв хакикий давлат бошлиги
22.07.2021 08:30
Òzbekiston olĝa.
22.07.2021 08:28
Umringiz uzoq bosin shavkat Mirziyoyev