Антикоррупция агентлиги биносини 12,6 миллиард сўмга таъмирлатмоқда

17.07.2021 12:50

Фаолиятини бошлаганига бир йил бўлаётган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги биносида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Агентликнинг rost24.uz га маълум қилишича бино таъмирига 12,6 миллиард сўм сарфланади.

Ҳукуматнинг 2020 йил сентябрь ойидаги тегишли фармойишига биноан, тугатилган “Ўзпахтасаноат” акционерлик жамиятига тегишли  бино ва иншоотлар Коррупцияга қарши курашиш агентлигига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган эди.

Ушбу бино Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 8-а-уйда жойлашган.

Бинони таъмирлатиш буюртмаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ягона инжиниринг компанияси томонидан берилган. Бажарувчи корхона сифатида “TREST-5” МЧЖ, лойиҳаловчи ташкилот эса “Оriginal proekt” МЧЖлардир.

Агентлик маълумотига кўра, коррупцияга қарши курашиш агентлигига объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан маблағ ажратилиши белгиланган.

Шунга мувофиқ, агентлик биносини реконструкция қилиш учун “Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ягона буюртмачи хизмати инжинеринг компанияси” буюртмачи этиб белгиланган бўлиб, ажратилган маблағларни ва реконструкция ишларини буюртмачи тасарруф этмоқда. Буюртмачи томонидан қонунчиликда белгиланган тартиблар асосида Агентлик биносида қурилиш-реконструкция ишларини амалга ошириш учун тендер эълон қилинган. Лойиҳачилар томонидан қурилиш умумий қиймати 15 миллиард сўм деб баҳоланган.

Бугунги кунда тендер натижаларига кўра ғолиб бўлган қурилиш компанияси томонидан Агентлик биноси реконструкция қилинмоқда. Қурилиш баҳоси 12,6 миллиард сўм.

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6013-сон Фармонига биноан Коррупцияга қарши курашиш агентлтги тузилган эди.

 

Ирода Фарҳодова,
Rost24.uz

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
17.07.2021 17:25
Yangilangan binoda tashkilotning samaradorligi oshib ketsa kerak-da.
17.07.2021 17:13
Саломалекум .мени саволим шундай .шу антикарупсияга Карши курашиш буйича маълумот берсак бажарадими ё факат реклама ми .чунки кулимга веса исбот дали бор лекин кайси жойга мурожиат килсамам ижро кимайди яне корупция булган ишни ёпияпти .чунки узлариям манфиатдор