Давлат органларида очиқлик – Сенатнинг янги қўмитаси "катта сакраш"ни амалга оширмоқчи

10.07.2021 23:05

Rost24.uz бош муҳаррири Анора Содиқова қўмита экспертлар гуруҳи аъзоси бўлди

Қўмита ташкил этилишидан мақсад нима?

Бу қўмита ҳам бошқаларига ўхшаб “қоғозда ишларни битириладиган жой” бўладими?

Жорий йилнинг 25 июнь санасида Aхборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси ташкил этилган эди ва куни кеча ушбу қўмитанинг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда 3 та масала, яъни давлат органлари очиқлигини таъминлаш масалалари, экспертларни тасдиқлаш ва иккинчи ярим йилликка мўлжалланган иш режаси муҳокама қилинди.

Шакллантирилган экспертлар гуруҳида журналистлар, блогерлар, ОAВ вакиллари ва юристлар ҳам киритилган. Уларнинг орасида Rost24.uz сайти бош муҳаррири Aнора Содиқова, блогер ва ҳуқуқшунос Ҳушнудбек Худойбердиев, Qalampir.uz интернет сайтидан Қамариддин Шайхов ва яна бир қанча фаол ОAВ вакиллари эксперт сифатида танлаб олинди.

Ушбу экспертлар гуруҳини қўмитага танлангани бирмунча олдинги “қўмиталардан” фарқ қилишига ишора бераётгандай бўлди. Экспертлар қўмита билан биргаликда ахборот сиёсати, давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлаш соҳасида ҳуқуқий бошқариш тизимининг самарадорлигини таҳлил қилишда илмий-услубий ва эксперт-таҳлилий кўмак кўрсатиш, уни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, аҳолини қизиқтирган долзарб муаммоларга бўлган муносабатлари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини қўмитага тақдим этади.

Бундан ташқари, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган масалалар юзасидан ўз фикрини мустақил баён этиш ва унинг ечимларини бўйича тавсиялар беради. Мажлисда сўзга чиққан журналистлар бир нечта муаммо ва таклифларни ўртага ташлади. Қўмита фаолияти давомида балки барча жабҳада очиқлик таъминланиб, бу борада муаммолар бартараф этилар.

Aлбатта, бунинг учун биринчи ўринда тепада турганларнинг журналистларга бўлган муносабати ўзгариши керак. Кўрамиз, кузатамиз…

Ирода Фарҳодова,

Қувонч Тўраев (видео)

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
2
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
11.07.2021 15:02
Sakrash yaxshi, lekin natijasi qanaqa bularkin, yangi tuzilgan agentlik va shunga uxshash tadhkilotlar boshida bir ikki sakrab keyin qumga singan suvdek ......