Рост24 детектори: Алишер Саъдуллаев фестивал ёшлари эмлангани ва хавфсизлиги ҳақида ёлғон гапирдими?

01.07.2021 19:21

Алишер Саъдуллаев 2017 йилдан буён ҳукумат тепасида. У ҳукумат вакиллари орасида юриб ёлғон гапиришга одатланиб улгурдими?

Rost24.uz сайти янги лойиҳасида ҳукумат вакиллари ва раҳбарлари гапларини рост ва ёлғонлигини текшириб боришни йўлга қўйди.

Бугун, Rost24.uz детектори нишонида Алишер Саъдуллаев.

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Ботаника боғида ўтган Ёшлар форуми доирасида журналистларга берган интервьюсида фестивал қатнашчиси бўлган ёшлар коронавирусга қарши эмланганини маълум қилган.

Бироқ, мутахассислар маълумотига кўра фақатгина 18 ёшдан юқори бўлган ёшларнигина коронавирусга қарши эмлаш мумкин. Ёшлар фестивали иштирокчиларининг аксарияти эса мактаб ёшидаги 18 га тўлмаган битирувчиларни ташкил этади. Шу билан бирга коронавирусга қарши эмланган вакцина турига кўра 2-3 доза олинади. Ҳар бир доза ораси 20 кундан иборат бўлиши керак. Коронавирусга қарши тўлиқ эмлангандан сўнг 20 кун ўтиб эмланган кишида тўлиқ иммунитет ҳосил бўлади.

Шундай экан Алишер Саъдуллаевнинг ботаника боғида ўтган ёшлар форумида ёшларнинг эмланганлиги ҳақидаги маълумоти қанчалар рост ва асосли?

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
6
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
13.07.2021 12:47
Буям шу эски Камолотни тадбирфарастларидан биттасида. Узини фикри йук вакцинация нималигини,коидаларини каердан билади бу тадбирпараст.
02.07.2021 12:48
Балки 18 ёшга тўлганлапни назарда тутгандир, аммо барча эмланганлиги тўғрисида айтган бўлса,, бу унинг дунёқараши пастлигидан деб тушинса бўлади,,,, ҳар бир раҳбарлик, яъни лавозим турига қараб бршқариш ва гапиришнинг ўз йўллари хамда мақсади бордир,,,
02.07.2021 12:33
bu bola ham nima qilsin! qulidan kelgani yaxhsi PR qilish undan ortig'ini e'play olmaydi deb uylayman! Lekin yaxshi idorada utirib xizmat mashinalaridan muammosiz foydalanadi!
01.07.2021 21:16
Gap yuq omma lekin rossa joyidan ushlabsilar