Форумдан кейинги Ботаника боғи манзараси

01.07.2021 12:07

Ноёб ўсимликлар ўстириладиган Ботаника боғи тадбирлар ўтказиладиган жойга айланаяптими?

Кўнгилочар тадбирлар туфайли келажакда яна бир "Яшил ҳудуддан" ажралиб қолмаймизми?

29-30 июнь кунлари Ботаника боғида бўлиб ўтган "Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форуми" фестивали атрофида бир қанча танқидий фикрлар бўлди. Буларнинг замирида коронавирус касаллиги ва карантин қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари юзага келиши айтиб ўтилган. Бизнинг жамоамиз ҳам бу борада танқидий материал тайёрлаган эди. Бугун эса тадбирдан кейинги ёқимсиз ҳолат ҳақида.

Тадбир тугаганини эртаси куни боғ ҳудудига Rost24.uz жамоаси етиб борди. У ерга турли чиқиндилар, пластик идишлар тез тайёр бўладиган маҳсулот пакетлари, турли банерли ёзувлар боғнинг ҳар ерига ташлаб кетилган. Тадбир давомида бўладиган баланд шовқинли атмосфера нозиктаъб ўсимликларга ёмон таъсир қилишини айтмасак ҳам бўлади.

Бундай кўнгилочар ёшлар тадбирлари аслида ёзги концерт залларида, махсус павильонларда ёки бўлмаса стадионларда ўтказилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Юртимиздаги яшил масканларнинг харобага айланишига йўл қўймайлик!

Зеро, битта кўчат экиб, уни дарахт ҳолига келтиргунча қанча вақт ва машаққат талаб этилишини биламиз.

Хулоса ўзингиздан...

Ирода Фарҳодова,

Қувонч Тўраев (видео)

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
02.07.2021 12:35
Esiz botanik bog'i! muhimi kimlardir juda xursand shu bn birga yaxshigina PR qilib kursatishda huddi jonkuyarlik qilib ishlayotgandek!
02.07.2021 10:32
Shahidlar xotirasi maydonini ham
01.07.2021 13:14
Raxmat soğ bölinglar. Hamma joyni sotib bölishdi, navbat botanika boğigami? Boğ olimlari bilan suhbat uyuhstirsangiz, shovqinni ösimliklarga tasiri haqida.Tadbirlar odatga aylanishi mumkin.Shunda köpçilik bulib harekat qilinadi.