Ўзбекистонда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонлик 121 фоизга кўпайди

13.08.2025 11:10

2025 йилнинг биринчи ярмида аёлларга зўравонлик қилингани билан боғлиқ 48 303 та ҳолат қайд этилди. Ушбу вазиятлар юзасидан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова номига сенатор сўров юборди. 

Унда тазйиқ ва зўравонликка олиб келувчи сабабларни аниқлаш, профилактик ишларни кучайтириш, ваколатли органлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва маҳаллаларда хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликка муросасизлик муҳитини шакллантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар тақдим этиш сўралган.

Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида республика бўйича 48 303 та хотин-қизлар тазйиқ ва зўравонликка учраган. Бу кўрсаткичлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 121 фоизга юқоридир.

Аёлларга энг кўп зўравонлик ҳолатлари қайд этилган ҳудудлар:

1. Тошкент шаҳри — 9 414 та;
2. Бухоро — 5 612 та;
3. Қашқадарё — 5 268 та;
4. Андижонда — 4 808 та.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар