ДХХ Кубоги учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди

18.08.2025 08:21

Жорий йил 17 август куни "Бунёдкор" стадионида ёшлар ўртасида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақаларининг республика босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Қуръа натижаларига кўра, футбол бўйича қуйидаги жамоалар гуруҳларда ўзаро баҳс олиб боради:

Аёллар ўртасидаги мини-футбол бўйича қуръа натижалари:

Эркаклар ўртасидаги мини-футбол бўйича қуръа натижалари:

Маълумот учун, Давлат хавфсизлик хизмати кубоги 2021 йилдан бошлаб республика ёшлари ўртасида футбол ҳамда мини-футбол бўйича ўтказилиб келинади.

Жорий йилда мусобақалар уч босқичда ўтказилмоқда:
—Биринчи босқич – туман/шаҳарлар кесимида апрель-май ойларида ўтказилди.
—Иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида июнь-июль ойларида ўтказилди.
Республика босқичи – 18-23 август кунлари "Бунёдкор" футбол академияси майдонларида ташкил этилиб, унда 42 та жамоа ғолиблик учун курашади. Финал ўйини эса 23 август куни "Жар" стадионида ўтказилади.  

Соврин ва мукофотлар

Республика босқичида—ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига "Стритбол" (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади.

Қизлар мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар пул мукофоти билан тақдирланади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
0
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар