Экология қўмитаси ноёб ҳайвонларнинг озиқланишига ёрдам кўрсатадими?

15.06.2021 18:12

Собиқ СССР вақтида ва мустақилликнинг дастлабки йилларида табиатга эътибор қаратиш тизимли равишда бўлган. 

Мисол учун, Нурота тоғ тизмаларида авваллари тоғ эчкиси, алқор, ёввойи тўнғиз каби ҳайвонларни асраб қолиш, кўпайтириш учун ҳатто қаҳратон қишларда ҳам эътибор қаратилиб, вертолётларда уларга ем-хашаклар, тузлар сочиб турилар экан. Лекин кейинчалик то ҳозирги кунгача ҳам бу амалиёт умуман кузатилмаётгани ҳақида бугун АОКАда  “ 2019 – 2028 йилларда Ўзбекистонда биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар” юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида Rost24.uz ахборот сайти мухбири масъуллардан жавоб олди.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Фаррух Хуррамов:

“Ҳар йили, мана бу йил ҳисобидан оладиган бўлсак, 2020 – 2021  йил қиш фасли жуда совуқ келди. Нурота ва Сурхон қўриқхоналарида учрайдиган қўйларимиз учун инспекторларимиз билан биргаликда биотехник тадбирлар ўтказилади. Ҳайвонларнинг изларидан, қаерда овқатланиши мумкин бўлган жойларида жисмоний куч ёки техникалар орқали маълум жойларга озуқа манбаси ташланиб борилади. Лекин қўриқхона мисолида оладиган бўлсак, қўриқхона ўзининг табиий муҳитини сақлаб қолиш, ҳайвонларнинг ўз-ўзидан кўпайиши ва ўз-ўзидан камайиб кетиш мумкин. Шунинг учун инсон аралашуви мумкин эмас. Бизнинг қўриқхоналарда табиий озуқани топиб олиши, ҳайвонларнинг ўзлари озиқ-овқатланиши учун иложи борича ҳайвонлар ўзи ҳаракат қилади.

Жуда ҳам қаттиқ ҳаво ўзгарган тақдирда ташқи тарафдан озиқ-овқат маҳсулотлари бериб турилади. Лекин қўриқхоналарда бу мумкин эмас. Қўриқхонамиздан ташқари буюртма қўриқхоналаримиз бор. Бу жойларда ҳайвонлар озиқланиши учун ем-ҳашаклар ташлаб борилади. Қўриқхоналарда эса бу мумкин эмас. Чунки у табиий бўлиши керак, ҳайвон ўзи кўпайиб, ўзи ривожланиши керак, ўсимликларни ўзи топиб олиши керак. Агар инсон аралашуви бўлса, ҳайвонлар камайиб кетишига ташқи таъсирга мослашуви бошланади. Шунинг учун иложи борича бу нарса бизда қўлланилмайди”, дейди Фаррух Хуррамов.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
3
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар