Бугунги кунда дарвешона яшаётган 90-йилларнинг машҳур хонандаси (+видео)

14.06.2021 16:26

Инсон ҳеч нарсасиз ҳам ҳаётдан мамнун яшаши мумкинми?

Бир вақтлари қўшиқлари билан одамлар қалбини забт этган катта истеъдод соҳиби, бугун дарвешона кун кечирмоқда.

Ўтган асрнинг 90-йилларида машҳур бўлган қўшиқчи Акбарали Очилов бугун ана шундай шунчаки ҳаётлигидан бахтиёр яшаётган одамлардан. 

“Ҳаёт гўзал унда қиш, баҳор ёз, куз бор. Одамлар ўзи ҳаётни мураккаблаштириб юради”, – дейди Акбарали Очилов. 

Акбарали Очилов ўтган асрнинг 90-йилларида “Келасанми”, “Қизғонаман”, “Хазонрезги” каби қўшиқлари билан одамлар оғзига тушган. Бугун эса у ёлғиз. Оиласидан воз кечган. Невараларини кўрмаган, улар қанчалигини ҳам билмайди ва бунинг учун ачинмайди ҳам.

Биз Акбарали Очиловни қўшиқлари, хотиралари билан яшаётган оддийгина кулбанома уйидан топдик. 

Ёлғизлик, ички туғён ва хотиралар кураши билан яшаётган, дарвешликни танлаган бир инсон бўлиб кўринди бизга.

У ўтган йилларимга ачинмайман, дейди. “Ҳамма бир йўлга, мақсадга турли йўллардан боради. Мени танлаган йўлим шу бўлди”, дейди катта ва туғма истеъдод соҳиби Акбарали Очилов. 

Акбарали Очиловни бугун шогирдлари, мухлислари, уни шунчаки таниган қўшиқ ихлосмандлари йўқлаб туради. Қўшиқлари пул топиш учун эмас, юрак амри билан ёзилганини айтади у. Акбарали ака бугун ҳаётдан ҳеч нарсани кутмайди, бировдан нолимайди. 

У ўзи айтганидек, ҳаёт йўлидан бировга ҳалақит бермай ўтиб бораётган бир йўловчи холос.

Қуйида қалб одами – Акбарали Очилов ҳақида видеорепортаж:

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
14.06.2021 18:23
Rost24 jamoasi qoyil, omad tilayman.