Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида вазирликлар сони 24 та бўлиб, 24 та бинода иш фаолиятини олиб боришади.
Бундан ташқари, вазирларимизнинг ўринбосарлари ҳам бор. Уларнинг умумий сони 109 нафар. Ҳар бир вазирлик алоҳида бино ҳамда вазир ва вазир ўринбосарлари хизмат машиналари билан таъминланган. Энг кўп 8 нафар ўринбосарга эга вазир Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳисобланади. Кейинги ўринда эса 7 нафар ўринбосарга эга ички ишлар вазиридир.
Вазир ўринбосарлари сони бўйича рейтинг:
1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – 8 нафар
2. Ички ишлар вазирлиги – 7 нафар
3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – 6 нафар
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 6 нафар
5. Адлия вазирлиги – 5 нафар
6. Мудофаа вазирлиги – 6 нафар
7. Молия вазирлиги – 5 нафар
8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – 5 нафар
9. Халқ таълими вазирлиги – 5 нафар
10. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – 5 нафар
11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги – 5 нафар
12. Қурилиш вазирлиги – 5 нафар
13. Ташқи ишлар вазирлиги – 4 нафар
14. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – 4 нафар
15. Сув хўжалиги вазирлиги- 4 нафар
16. Маданият вазирлиги – 4 нафар
17. Туризм ва спорт вазирлиги – 4 нафар
18. Транспорт вазирлиги – 4 нафар
19. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги – 4 нафар
20. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – 3 нафар
21. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – 3 нафар
22. Энергетика Вазирлиги – 2 нафар
23. Мактабгача таълим вазирлиги – 3 нафар
24. Инновацион ривожланиш вазирлиги – 1 нафар
Бундан ташқари вазирлик мақомига тенглаштирилган ўнлаб қўмита ва агентликлар, турли жабҳаларни назорат қилувчи инспекция ва марказлар ҳам мавжуд.
Вазирликлардан ташқари турли мақомдаги ташкилотларнинг ўзи 60 тадан ортиқ. Уларнинг ҳар бирида ўртача 3 тадан ўринбосар бўлган тақдирда 200 нафарга яқинлашмоқда.
Жами ҳисоблаганда, Ўзбекистонда мавжуд 24 та вазирлик ва 60 дан ортиқ давлат ташкилоти раҳбарлари ўринбосарларининг ўзи 300 нафардан ошмоқда.
Маълумот тўплашда вазирликларнинг сайтларидан фойдаланилди.
Ирода Фархадова