Маълум бўлишича, Taskent city ҳудуди махсус ҳудуд бўлиб у ерда қурилиш қилаётган биноларнинг биронтаси тегишли қуйи идораларнинг тасдиғидан ўтмаган. Бу ҳақда Мурод Назаров Rost24.uz сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Нима учун Тошкент шаҳрида қурилиш режалаштирган ҳар қандай тадбиркор тегишли идоралар рухсати билан иш бошлайди-ю Taskent city ҳудудидаги қурилиш ишларига бу қоида тегишли эмас? Тошкентда энг баланд бино Nest one нима учун ҳалигача тегишли қурилиш идоралари рухсатини олмаган?
Rost24.uz мухбирининг ушбу саволига Murad Buildings компанияси асосчиси Мурод Назаров қуйидагича жавоб берди:
“Taskent city ҳудудидаги қайси бино тасдиқдан ўтганига жавоб берсангиз кейин мен жавоб бераман. Бу ҳудуд махсус ҳудуд, бу жойда паралел лойиҳалаштириш ва паралел ишларни олиб бориш рухсати билан ташкил қилинган жой. Фақат Nest one эмас, балки битган Hilton меҳмонхонасининг ҳужжатлари ҳозир ҳам тайёрланмоқда”, дейди Мурод Назаров.