ИИВ тизимда пора олмаган ходимларини нега қаҳрамон даражасига кўтармоқда?

23.05.2021 22:02

Шу ҳафта давомида Самарқанд ИИБнинг ходими ҳамда Қорақалпоғистондаги Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари катта миқдорда порадан воз кечгани сабабли катта миқдорда пул ҳамда қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди.

Ҳар бир фуқаро учун пора олиш ва бериш жиноят ҳисобланади. Айниқса, ички ишлар тизимида ишловчи ходимлар учун бу унсур мутлоқо ёт бўлган тушунча бўлиши лозим. Пора олмаслик бу тизим вакилларининг бош вазифаларидан бири. Бугун Ўзбекистонда ўз вазифасини бажариб, порани рад этган ходимлар “қаҳрамон”га айланаётгани кўпчиликни таажжубга солмоқда. Демак порани рад этмаганлар бу тизимда ишлаб юрибдими, деган мулоҳаза туғулиши ҳам табиий. Аслида пора олмаганларни мукофотлаш эмас, пора олганларни жазолаш тизимини ҳаракатга келтириш керак.

Коррупцияга қарши энг биринчилардан бўлиб курашувчи ички ишлар ходимларининг рад қилган пора эвазига пул миқдори билан тақдирланилаётгани қанчалар мантиқли?

Rost24.uz ахборот сайти Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевга шу мавзу юзасидан савол берди.

— Энди бизда бир хиллар ўз ишини бажарса ҳам мукофотланмоқда-ку. Шунга ўхшаган иш бу ҳам. Рағбат маъносида дастлаб бераётган бўлиши мумкин. Пора учун мукофот беришни мен ҳам самарали усул, деб ҳисобламайман. Энди умумий бошқа қилган кўрсаткичлари учун эътироф сифатида қараш керакдир. Бир-иккита одамларнинг дунёқараши шу масалани олдини олади ,деб ўйлаб топган бўлса нисбий тушунча бу ҳам.

Қаҳрамонлик даражасига жамиятнинг ўзи чиқаради. Қаҳрамон эмас, ўзининг ишини қилибди бу ҳам, бу нормал ҳолат, деб фикр қилса уни ҳеч ким қаҳрамон деб ҳисобламайди. Лекин жамиятнинг ўзи чиқариб қўядида. Сиз билан бизга ўхшаган одамлар. Қаҳрамон деманг, ўзининг ишини қилибди, денг. Бўлди, қаҳрамон бўлмайди, деди Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
02.06.2021 13:37
Топпа тогри, Расул Кушербаев. У узинин ишини бажарди.
30.05.2021 09:47
Отангга Рахмат Расулжон укам.Кимни Ким эканлигини Элу халк хулоса килади.Мени фикрим Гирт порахурлардан пиар ясаб фаришта ясаш,ярашмаскан буларга☝️
25.05.2021 17:38
Ahir qasamyod ichganlar.
25.05.2021 17:36
Xotin-qizlar daftariga kiritilganlarni himoya etish ularni vazifasi ahir qasamyod ichganlarku .
25.05.2021 17:35
Xotin-qizlar daftariga kiritilganlarni himoya etish ularni vazifasi ahir qasamyod ichganlarku .
25.05.2021 15:21
ИИВ 99 % порахур.
25.05.2021 00:37
ИИВ, ПРОКУРОТУРА, ДХХ, МУДОФА ВА БОШКА ОРГАНЛАРНИ 90% КИСКАРТИРИШ КЕРАК. ХОЗИР ОРГАНЛАРДА ИШЛАЁТГАН ХОДИМЛАР ШУНГА ЛОЙИКЛАР ЭМАС, НОЛОЙИКЛАР ИШЛАБ КЕЛМОКДА. 90 ЙИЛЛАРДА ХАРБИЙ УЧИЛИЩЕ, МИЛИЦИЯ МАКТАБИГА 2-3 БАХОГА УКИГАН, БОШКА ОЛИЙ УКУВ ЮРТЛАРИГА КИРА ОЛМАГАНЛАР КИРГАН ВА УЛАР ХОЗИР ОЛИЙ ОФИЦЕРЛИК ЛАВОЗИМЛАРИДА ИШЛАБ КЕЛМОКДА. ОЛИЙ ТАЪЛИМДАГИ ИСЛОХАТЛАР НАТИЖАСИДА ДТМ ТЕСТЛАРИДАН ПАСТ БАЛ ОЛГАН, ОЛИЙ УКУВ ЮРТИГА КИРА ОЛМАГАНЛАР БАЛ УЧУН ХАРБИЙ ХИЗМАТГА БОРИБ, ПАСТ САВИЯЛИГИ ЕТМАГАНИГА ЁЛГОНЧИ, ПОРАХУР, УГРИ, МУТТАХАМ, ВАТАН, ХАЛК ХОИНИ БУЛИБ БУЛИБ ЕТИШИБ КЕЛИБ ОЛИЙ УКУВ ЮРТЛАРИГА ИМТИЁЗ БИЛАН КИРИШИБ ЁКИ КИРА ОЛМАЙ ИИВ, ДХХ, МУДОФА ХАРБИЙЛАРИ БУЛИБ ИШЛАБ КЕЛИШМОКДА. БУНДАЙ ДЕЙИШИМГА САБАБ ИМТИЁЗ УЧУН КЕЛГАНИНИ БИЛА ТУРИБ -ВАТАН УЧУН ДЕБ ЁЛГОН ТУКИШАДИ. ЧЕГАРАДА ТУРГАН ХАРБИЙЛАР 100% ПОРАХУР, ЖИНОЯТЧИ, КОЛГАНЛАРИ УГРИ. ЯЪНИ ЯНА ИШЛАЁТГАН ХАММА СОХАЛАРНИНИ РАСВОСИНИ ЧИКАРМОКДА. МУСТАКИЛЛИК ДАВРИ ХАРБИЙЛАРИ САВИЯСИНИ СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА КУРДИК. УШАЛАР ПОЛКОВНИК, ИИБСИ ГЕНЕРАЛ. ОДДИЙ ГИМНДА КУЛИ КАЕРДА ТУРИШИНИ БИЛМАЙДИГАН ХАРБИЙЛАР ХАЛКНИ ХЕЧ КАНДАЙ ДУШМАНДАН КУРИКЛАЙ ОЛМАЙДИ. ХОЗИРГИ ЗАМОНАВИЙ КУРОЛАРДАН, МАШИНАЛАРДАН ФОЙДАЛАНА ОЛМАЙДИ. САВИЯСИ ЕТМАЙДИ, ХАЛИ ХАМ 50 ЙИЛ ОЛДИНГИ КАМАЗНИ МАКТАБ ЮРАВЕРИШАДИ. ОТКАТ ОЛИБ. УЗИ ОНГИ ПАСТ, 2-3 ГА МАКТАБНИ ЗУРГА БИТИРГАНЛАР БУЛСА. ПСИХОЛОГИК ТАДКИКОТЛАРГА КАРАГАНДА ХАММАМИСИНИ АКЛИ ВА ФЕЛИ 15-17 ЁШ БОЛАЛИГИДА КОЛИБ КЕТГАН. ЭЪТИБОР БЕРГАН БУЛСАНГИЗ УЛАР АЙБИНИ ТАН ОЛИШНИ ВА УЗР СУРАШНИ БИЛИШМАЙДИ. ЁШ БОЛАГА УХШАБ КИЛГИЛИКНИ КИЛИБ КУЙИБ БЕЗДАЙ БУЛИБ ТУРАВЕРИШАДИ. УЗР СУРАШ ЗА ПАДЛО. ХАК БУЛМАСА ХАМ ТОРТИШУВГА, ЖАНЖАЛ, ШАНТАЖГА УЧ, ХАРАКТЕРИ ЖИЛОВЛАНМАГАН. БУ БИТИРУВ ЁШИДАГИ МАКТАБ БОЛАЛАРИГА ХОС ХАРАКТЕРЛАР АСЛИДА. ШУНИНГ УЧУН ОРГАН ХОДИМЛАРИНИ БЕМАЛОЛ 90 %НИ ИШДАН ХАЙДАБ, ИСЛОХ КИЛИШ КЕРАК. ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ХАМ БУЛАРНИ ХАЛКДАН ХИМОЯЛАНИШ УЧУН ЮКОРИ МАОШ ВА ИМТИЕЗЛАР БИЛАН СИЙЛАБ КЕЛМОКДА. ПОДПОЛКОВНИК ОЙЛИГИ 15 МИЛЛИОНДАН КАМ ЭМАС. УКИТУВЧИЛАР, ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ОЙЛИГИ ЭСА ХАЛИ АЙТИЛГАННИДАЙ ОШИРИЛМАЙ КЕЛМОКДА. ЯКИН КЕЛАЖАКДА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ОРГАН ХОДИМЛАРИНИНГ ЖИЛОВЛАНМАГАН НАФСИ КУРБОНИГА АЙЛАНИШИ МУМКИН, ЯНИ УЗИ ОРГАНДАН ХИМОЯЛАНИШГА МАЖБУР БУЛИБ КОЛАДИ. ХОЗИР ХАМ ПОРА ОЛМАЙДИГАН ИИВ ХОДИМЛАРИНИ ХЕЧ КИМ КУРМАГАН. ЁМОН ТОМОНИ ОЛДИН ФАКАТ ИИВ ХАЛККА КАРШИ БУЛИБ КЕЛГАН БУЛСА, ХОЗИР ДХХ, ПРОКУРОТУРА, МУДОФА, СОЛИК, ХОКИМИЯТ ВА БОШКА УЗБЕК ДЕБ БОШЛАНАДИГАН ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ХАММАСИ ХАЛККА КАРШИ БУЛИБ КЕТИШМОКДА. БУ АЧИНАРЛИ ХОЛАТ. МУСТАКИЛЛИККА ЧИККАНИМИЗДА АФРИКА ДАВЛАТЛАРИ КОЛОК ДЕБ УКИТИЛАРДИ. ХОЗИР УЗБЕКИСТОН ДУНЁНИНГ ЭНГ КОЛОК ДАВЛАТЛАРИ КАТОРИДА. РИВОЖЛАНИШГА ЭНГ КАТТА ТУСИК КОРРУПЦИЯ ЭКАНЛИГИНИ БИЛИБ ТУРИБ УНГА КАРШИ КУРАШИЛМАЯПТИ. МАЙДА МАИШИЙ МУАММОЛАР БИЛАР ХАЛКНИ БОШИНИ ОГРИТИБ, ВАКТИНИ ОЛИБ ЮРИБМИЗ, АТАЙИН. МАЙДА МАИШИЙ МУАММОЛАР ХАМ АТАЙИН ПАЙДО КИЛИНМОКДА, АХМОКОНА, ЧАЛА, ХАР ХИЛ ТАЛКИН КИЛИНУВЧИ КОНУНЛАР ШАКЛИДА. ХАЛК БОШИ МУАММОДАН ЧИКМАСЛИГИ УЧУН. ОРГАНДА ИШЛАЙДИГАНЛАР ОИЛА АЪЗОЛАРИ УЛАРНИНГ ОЛИБ КЕЛАЁТГАН ХОРОМ ПУЛЛАРИНИ ХУРСАНД БУЛИБ ЕЯВЕРМАСДАН ТЕРГАБ ТУРИШСА, ХАЛОЛ ХОРОМЛИГИНИ СУРИШТИРСА, ХАРОМДАН КАЙТАРИШСА ЯХШИ БУЛАРДИ. ЛЕКИН УЛАРНИНГ БУНДАЙ КИЛИШИГА ИШОНЧ ЙУК. ЧУНКИ ОРГАНДА ИШЛАЙДИГАНЛАРНИНГ ОДАТДА ОТА ОНАСИ УЗИ ХОРОМХУР БУЛГАН ЯЪНИ АЛКАШ, СОБИК ИИВ, ПРОКУРОТУРА, СУДЯ ВА БОШКА ДАВЛАТ ЮКОРИ АМАЛДОРЛАРИ. 3-4 АВЛОДИ ПОРАХУР, ХОРОМХУР. БУЛАРНИ ЭНДИ КАЙТАРИШ КИЙИН, ЧУНКИ КОН КОНИГА СИНГИБ КЕТГАН.
24.05.2021 08:50
Албатта-да, бу пора олмаслик Узбекистонда сенсация даражасида, шу учун хайратда колгандан мукофот пора даражасида берилмокда😂😂😂 сут билан кирган жон билан чикар