Халқ таълими вазирига ўқитувчиларнинг ойлиги қачон минг доллар бўлиши ҳақида савол берилди

22.05.2021 19:03

Rost24.uz ахборот сайти мухбирининг ўқитувчиларнинг маоши қачон 1000 долларга кўтарилиши бўйича берган саволига Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов шундай жавоб берди:

Мен ҳам шуни ҳаракатидаман, нима қилай энди. Битта нарса, мана шуни сўраган, ҳаракат қилган одамни “крайний” (жавобгар) қилиш керак эмас.

Ўқитувчиларнинг ойлигини ошириш учун бизнинг ҳаммамиз баравар ишлашимиз керак. Унинг учун иқтисодиётни яхши билиш керак, иқтисодиёт яхши бўлгандан кейин солиқ тушумлари яхши бўлиши керак. Кейин бюджетни тасдиқлаётганда ўқитувчига яхши ойлик ажратиш керак. 

Ҳозирнинг ўзида узоқ ҳудудга бораётганларимиздан 1000 доллар олаётгани бор, лекин бу жуда саноқли. Ҳалиги, Нурободдаги бор-ку, ўша 100 доллардан кўпроқ оляпти. 

Президентимизнинг қарорларида 2024 йилгача вазифа қўйилган. 2024 йилгача албатта, бюджетни  тасдиқлаш жараёнида киритиб боришимиз керак.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
6
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар