"Тадбиркор аёллар" ассоциацияси кўчада қолмоқда

19.05.2021 23:32

Ёхуд 100 минглаб ишбилармон аёлларга ёрдам берган ассоциация жамоаси бугун ўзи ёрдамга муҳтож 

Охирги бир неча йил ичида “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармонлар ассоциациясига 100 мингга яқин аёллар мурожаат қилишган ва уларнинг асосий қисмининг муоммолари ечилган. Бугун эса ассоциация жамоасининг ўзлари ёрдамга муҳтож бўлиб турибди. Улар фаолият кўрсатаётган бино таъмирланаётгани муносабати билан бинони тарк этишга мажбур бўлмоқда.

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси 1991 йилда мамлакатимизда аёллар тадбиркорлик ҳаракатини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, ҳудудлар бўйича 78 та давлат рўйхатидан расман ўтказилган филиалларига, 200 нафар бизнес тренерлари ва тадбиркор аёлларни ҳар томонлама фаолиятларида қўллаб-қувватлаш тизимига эга.

2014 йили Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан Ассоциация Фурқат кўчаси 1 уйдаги 9 қавватли бинонинг 5 қавватидан жой берилган. Бугун эса бино тубдан таъмирланаётгани учун ассоциация ходимлари бинони тарк этишга мажбур бўлмоқда.

“Тадбиркор аёл” ассоциацияси жамоаси ОАВ ходимларини таклиф этиб, юзага келган муоммо ҳақида маълумот берди. 

Бугунгача хорижий молиявий институтлар ва маҳаллий ҳамкорлар кўмагида юзлаб таълим дастурлари амалга оширилиб, 200 минг нафардан ортиқ хотин-қизлар бизнес асосларига ўқитилган. 50,3 минг нафар хотин-қизлар тадбиркорлик малакасига эга бўлиб, уларнинг 80 фоизи иш билан банд бўлди. 43 минг нафар аёл бизнес юритиш асослари ва методикасига ўргатилиб, ўз бизнесларини ташкил эта олди. 100 минг нафардан ортиқ вақтинча ишсиз аёллар меҳнат бозоридаги харидоргир касбларга йўналтирилган.

Яна бир муҳим маълумот, ассоциация бирон марта давлат бюджетидан маблағ олмаган. Ташкилот ходимлари бугун ноиложликдан иш қуролларини йиғиб кўчмоқда, аммо бино таъмирдан сўнг ўзларининг қадрдон ишхонасига қайтиб келишга умид қилаётир.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
21.05.2021 15:38
«Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясига давлат кўмаклари берилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан “Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ва унинг худудий бўлинмаларига 2010-2020 йиллар давомида 49 та давлат гранти ғолиби сифатида 1 млрд. 137 млн сўм маблағ ажратиб берилган. Бундан ташқари 2013 йилда-40,0 млн сўм, 2014 йилда -60,0 млн сўм, 2017 йилда- 100,0 млн сўм ва 2020 йилда -300,0 млн сўм жами 600,0 млн сўм давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари ўтказиб берилган. Умумий олганда Олий Мажлис ҳузуридаги жамаот фонди томонидан 2010-2020 йиллар давомида «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ва унинг худудий бўлинмалари 1 млрд. 737 млн сўм миқдорида давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмаси шаклида молиялаштирилган.
21.05.2021 15:35

21.05.2021 15:34
«Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциациясига давлат кўмаклари берилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан “Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ва унинг худудий бўлинмаларига 2010-2020 йиллар давомида 49 та давлат гранти ғолиби сифатида 1 млрд. 137 млн сўм маблағ ажратиб берилган. Бундан ташқари 2013 йилда-40,0 млн сўм, 2014 йилда-60,0 млн сўм, 2017 йилда- 100,0 млн сўм ва 2020 йилда - 300,0 млн сўм жами 600,0 млн сўм давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари ўтказиб берилган. Умумий олганда Олий Мажлис ҳузуридаги жамаот фонди томонидан 2010-2020 йиллар давомида «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ва унинг худудий бўлинмалари 1 млрд. 737 млн сўм миқдорида давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмаси шаклида молиялаштирилган.
21.05.2021 03:03
“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармонлар ассоциацияси сайловлар йилида кўплаб ишбилармон, фаол аёлларимиз билан биргаликда , мамлакатимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётида муносиб ўрин эгаллаш учун астойдил изланишлар олиб боришаетган бир пайтда, бу холат "чопиб кетаетган отни оегига болта уришдай" гап.