«Ўзбекистон темир йўллари» ходимлари: «МАОШЛАР КАМ, ШАРОИТ ЙЎҚ, МАХСУС КИЙИМ ПУЛИ ЎЗ ҲИСОБИМИЗДАН»

17.05.2021 16:48

Сайтимизда февраль ойида «19 йил Раматов бошқарган «Ўзбекистон темир йўллари»нинг бадбўй, кир ва чанг босган вагонларидан репортаж» номли материал эълон қилинган эди. Мазкур мақоладан сўнг сайтимизга «Ўзбекистон темир йўллари» ходимларининг ўз раҳбариятидан норози бўлган бир қанча мурожаатлари келиб тушди.

Темир йўлчилар асосан маошнинг камлиги, ходимлар погонли формаларни ўз маошларига сотиб олишга мажбур эканликларини баён қилишган. Сайтимизга хат йўллаган ходим 18 йилдан буён погонли формасини ўз ҳисобидан сотиб олишини иддао қилади.

Шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2021 йил, 23 февралдаги 61 сонли буйруғи асосида ходимларга овқатланиш учун тўланиши керак бўлган устама нархлар тўланиб берилмаётгани устидан шикоят қилган. Аслида ушбу муаммолар касаба уюшмалари федерацияси ёрдами билан ҳал этилиши керак бўлган муаммолардир. Бироқ, бизга мурожаат қилган «Ўзбекистон темир йўллари» ходимларининг айтишича, касаба уюшмасидан фойда йўқ.

Rost24.uz сайти ходимларининг ушбу мурожаатига жавоб олиш учун «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг маркетинг ва сервис хизматлари бўйича директори Суннатилла Ҳамидовга мурожаат қилди.

Суннатилла Ҳамидовнинг айтишича, Тошкент – Қўнғирот, Тошкент – Термиз йўналишдаги 40 йиллик поездлар яқин 3 йил ичида алмаштирилади.

Бундан ташқари «Ўзбекистон темир йўллари» акционерлик жамияти эски поездларнинг барчасидан воз кечмоқчи эмас, уларнинг ички кўринишини яхшилаб таъмирлатиш режалаштирилган.

Темир йўл ходимларининг кийимлари муаммосига келсак, Суннатилла Ҳамидовнинг таъкидлашича йўл кузатувчиларнинг погонли кийимлари махсус кийим ҳисобланмайди. Шунинг учун уларнинг пули ҳам тўлаб берилмайди.

Меҳнат кодексига кўра, иш берувчи ходимни ўз ҳисобидан махсус кийимлар билан таъминлаши шарт. Агар Суннатилла Ҳамидовнинг сўзларига ишонилса, йўл кузатувчиларнинг погонли кийимлари махсус кийимлар сирасига кирмаса, ходимлар бу кийимни сотиб олишга ва уни кийишга ҳам мажбур эмас бўлади.

Интервьюнинг тўлиқ шаклини қуйида кўришингиз мумкин.
 


 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
18.05.2021 16:39
Вагон кузатувчиларни ойлиги жуда пас талаб катик иложи йоклигидан мажбур ишлашвоти иш йок ойлик бир миллион ишчилар рахбарятан норози рахбарлар кибр га берилган шаройитга келсак умуман йок йоловчи ташиш тизими нотогри ишлиди
17.05.2021 22:07
Aldavotti xammani qulog'iga bir xil lag'mon osvotti