СЎРОВНОМА: Яхши яшаш учун қанча маош олиш керак?..

14.05.2021 10:11

Бир ойлик ишлаб топган маошингизни рўзғор тебратиш, коммунал тўловлар, фарзандлар ўқиши, шахсий эҳтиёж ва яна бошқа сарф-харажатларга етказишингиз, керак бўлса кичик чўнтакка ҳам заҳирага сақлаб қўйишингиз зарур.
 


Rost24.uz ахборот сайти пойтахтимизнинг “Чорсу” бозорида “Тошкентда яшаш учун бир ойда қанча маош олиш керак?“ саволи билан сўровнома ўтказди. Одамлар ўз эҳтиёжларига мос равишда жавоб берди. Сўровномада қатнашганлар ўртача 5 миллион сўм маош олсагина бир ойга етиши ҳақида айтишди.

2019 йил парламент сайловлари вақтида ХДП раиси Улуғбек Иноятов «2,5 миллион сўм 5 кишидан иборат оиланинг бир ойлик истеъмол саватчасининг Озиқ-овқат қисмини қоплашга етади», дея фикр билдирган эди.

Бу борада, яъни 2020 йил декабрь ойида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан жаҳон тажрибаси ва аҳолининг ижтимоий сўров натижаларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасида истеъмол саватининг ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилиб, истеъмол саватининг миқдори бир киши учун тахминан 2 157 000 сўмга тўғри келишини қайд этган. Аммо бу борада ҳали Ўзбекистонда бирор бир расмий ҳужжат қабул қилингани йўқ.  

2021 йил январь-март ойларида эса Тошкент шаҳрида аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажми 6,3 млн. сўмни ташкил этётгани ҳақида Статистика қўмитаси хабар берган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
10
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
28.08.2021 21:23
Хозирги шароитда шахар ва кишлокда яшаш учун 5 млн.дан бошланган ойлик маошлар етарли булади. Тугри, бу ракам канча куп булса яхши деймиз, аммо хукумат томонидан шунга эътибор берилса ва шунга яраша узгаришлар килинса яхши буларди. Айтганимдек, энг кам ойлик 5 млн.дан кам булмаса, яшаса булади. Шунда хам нарх наво хозиргидай холатда булса...
19.08.2021 05:16
Маош ошмасдан бозорлардаги нарх наво ошиб бӯлди назорат қилишни илжи борми
23.05.2021 08:59
Ассалом алейкум . Мени фикрим давлат бютжетдасиз ишлайман лекин ойлигим картага тушган куни 3 кунга етади у ёнига кечалари нима килсам экан деган уй каритябди .ойликлар 8 ва 10 милион бса хозирги нарх навода яшаса бди . Бизда нимагадур ойликни 100 Минина 10 минг кушилади нарх навона 100 мингли нарса 150 минг бди нимага буни назорат киласиларми йукми. Халкни ичида нимага хар хил касалликлар купайябди чунки еб ичиш жуда камайди хамма нарса бой халкники бб колди . Оддий халкни куни утса бди яхширо ишга кириш ун пора бериш кк шунака гаплар .Ёшларимизни бу хаёт йигитни угирликка кизларини бузукликка тортябди
18.05.2021 14:47
Килинаётган сай-харакатлар тахсинга лойик лекин сиз ва бизнинг фикримизни ким инобатга олади?Яхши истемол свтчаси дедок,нима узгарди халк уша топганига,берганига оллохга шкур килишдан бошка чораси йуклигини билиб утрипти .Маош, нафакаларни атиги 10%га оширган холда кунлик эхтиёж учун ишлатиладиган махсулотларни нархини ками 50%га купайтираяпмиз бунда ахолини бу якин уртада КАМБАГАЛЧИЛИКдан чикаролмаймиз.
17.05.2021 08:40
Ками5000000 Милон кере
16.05.2021 21:08
Хозирги шароитда нарх навони хисобга олсак 5 кишилик оилага энг камида 10 миллион даромад булмаса яшаш учун хаёт кечириш кийин. Агар уша оилада контрактдаги талаба булса 12 миллион керак хар ойда. Узбекистондаги иш хаки жуда кам, ойлик кутарилса нарх янада ошади, хуллас баланс бузилган.
16.05.2021 20:07
20 000 000
16.05.2021 17:17
Бизлар битта пенсияга яхши ящаяпмиз. Рахбариатларимизга Минг бор шукрона килиб юрибмиз. Энг асосий дунемиз тинч, осмонимиз мусафо, неваларимиз, болаларимиз сог саломат.
15.05.2021 15:15
5000000 сум факат Бир киши учун бу Бир ойга жуда кам, айникса пенсионер учун , соглиги ни тиклашга дорилар киммат , коммунал хизматига , иссик сув жуда киммат , хаммасини хисобга олиш керак , факат озик овкатга эмас ...
15.05.2021 14:54
5О00000 СУМ ЕТАРЛИ БУЛАДИ БИР ОЙГА
15.05.2021 13:49
15000000
15.05.2021 10:42
Бир оилада 6киши учун(она угил келин 3та невара) газ свет сув конализация налог ейиш ичиш кийим кечак учун 8000000-камида нормални кун куришга етади....нормал одамларга ухшаб бирор жойга бориб хеч булмаганда Узбекистон санаторияларига дам олишга эса шу пулни хам ортириб боролмайсиз......демак 10000000 булса балки етар деб уйлайман....!!!!
15.05.2021 10:20
Jon boshiga 6.3 mln daromadni qayerdan olib hisoblayabsiz, monopolist va korrupsioner kompaniyalay daromadini axoliga bólib yuborilsa deb tóg'irlab qóyinglar...
15.05.2021 05:37
5 000 000 сўм маош берилса яшаш тарзимиз анчагина ўзгаради оддий халқни назарда тутсак, бойларга бу бир кунлик харажатини ўзи.
15.05.2021 04:53
Istemol uchun 2.2 mln yetar lekin odamlar uy oladi mashina kiyim kechak kommunal va boshqa soliq tòlovlari bularga xarajatlarni kim inobatga oladi
15.05.2021 04:45
ort'cha oila uchun Sakkiz million bo‘lish kerak
15.05.2021 04:36
Хозирги вактида 5-6 миллион булиш керак
15.05.2021 03:34
Статистика 6.3 млн сум ни катта холасиникидан олдими. Кани курсами канала хисоблаганини
15.05.2021 03:28
Яхши яшаш учун 5-10000000 сўм бўлса етса керак.
14.05.2021 19:10
Assalomu aleykum bilmadim togrimi yoqmi lekin man oyiga 3000000 som oylik olaman lekin bu oyligim oyimga ozimga va aizimga umuman yetmiydi
14.05.2021 18:49
Жуда кизик 6 мил.300 минг уртача ойлик экан би билмас эканмиз. Мени атрофимдагилардан бор еги 1-2 кишини биламан 5-6мил.оладиганини, колганлар 2-3мил.атрофида асосан. Каердан олишар экан бунака статистикани?
14.05.2021 18:35
10000000 / олгандагина бир нави
14.05.2021 18:06
Камида 5-7 милион,хозирги хайит кунларидаги нарх наволар учун 10 милион маош олишса халкимиз сал узига тук яшаши мумкин.
14.05.2021 16:29
8-10 mln
14.05.2021 15:54
5000000 сум етиб коларди.
14.05.2021 15:42
Катда бор экан шу 6300000 сум ойлик. Инсоф билан гапирсин.
14.05.2021 14:49
800-1000$ Керак бўлади комунал, контракт ва бошқа моддий харажатлар
14.05.2021 12:55
8-10 млн керак киши бошига