Эътирозларга эътироз: “Меҳр” операциялари нима учун керак?

06.05.2021 02:55

Rost24.uz ахборот-таҳлилий сайти кўтариб чиқаётган мазкур мавзу аслида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар матбуот хизматларининг вазифаси эди.

БОЛАЛАРНИНГ АЙБИ ЙЎҚ

“Меҳр 5” операцияси натижасида Суриядаги ҳарбий ҳаракатлар ҳудудларида бўлган ва қарийб 3 йил давомида Сурия шимоли шарқидаги “Ал Ҳол” қочоқлар лагерида сақланаётган ўзбекистонлик 24 нафар аёл ва 69 нафар болалар Ватанимизга қайтарилгани жамоатчиликда катта акс-cадо берди.

Шу тариқа ҳозиргача жами 5 та операция чоғида 550 га яқин Сурия, Ироқ, Афғонистон ҳудудларида мураккаб вазиятда қолган хотин қизлар ва болалар юртимизга келтирилди.

Сўнгги пайтларда айрим кишилар томонидан ушбу амалиёт нисбатан танқидий фикрлар ҳам янграмоқда.

Аммо бу аёлларнинг аксарияти мусулмон одати бўйича, ўз турмуш ўртоқлари чақирувига кўра билиб-билмай у ерга кетишгани, кўпчилиги ҳатто қаерга бораётганини билмасдан адашгани, болаларнинг аксарияти эса у пайтларда норасида гўдак бўлгани ёки жанг ҳудудларида дунёга келган. Шу жиҳатларини ҳисобга олсак давлатимизнинг инсонпарварлик ва кечиримлилик каби олийжаноб сиёсатига яна бир бор гувоҳ бўламиз. Бу муборак Рамазон ойининг меҳр-оқибат ва хайру саховат каби эзгу фазилатларига ҳам уйғундир.

Жангарилар лагерига тақдир тақазоси билан бориб қолган болаларимиз ёки урушлар ўчоғида дунёга келган ўзбек фарзандларини дўзах азобига ташлаб қўйиш ҳеч қайси бир инсонийлик тамойилларига ҳам тўғри келмайди.

У ерлардаги болаларнинг тақдирига тирик қолиш битилган бўлса, 10 ёшидан бошлаб профессионал жангчи, террорист қилиб тарбияланади. Шундай экан у яна 10 йилдан кейин Ўзбекистон фуқароси номи билан тинч юртларни вайрон қилиб ўзбек деган номга доғ туширмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

“Меҳр” операцияларини қоралаётган ҳар бир ватандошимиз шу тарафларини ҳам ўйлаб кўрмоғи лозим.

Бундай хайрли тадбирлар билан биз ҳеч нарса ютқазмаймиз. Аксинча, давлатимиз қанчалик меҳр-саҳоватли эканлигини дунёга намоён этамиз холос. Билиб жиноят йўлига кирганларни эмас, билмай қилган хатоларини кечириш орқали инсон қадри ва шаъни юқори эканлигини дунёга кўз-кўз қилаяпмиз.

Биз тинч юртда тинч яшаб бундай кўргиликларнинг қадрига етмаймиз. Шу боис ўтирганни ўпоқ, турганни сўпоқ деб танқид қилишни қотирамиз.

Биргина “Ал Ҳол” қочоқлар лагерида 12 минг нафардан ортиқ хорижликлар бор. Улар Марокаш, Сомали, Тунис, Туркманистон, Тожикистон, Саудия Арабистони каби мусулмон давлатларидан ташқари Россия, Украина, Финляндия, Швеция, Норвегия, Нидерландлар, Буюк Британия, Бельгия, Германия, Франция каби Европа қитъаси давлатлари, АҚШ, Бразилия, Канада каби Америка ва Африка қитъасининг 50га яқин давлатлари вакиллари ҳисобланади. Энг ёмони, буларнинг 9 минги бегуноҳ болалардир.

Россия, Саудия Арабистони, Марокаш, Швеция, Норвегия, Нидерландлар, Франция ва АҚШ ўз фуқароларини аллақачон олиб чиқиб кета бошлаган.

Мисол учун Россия 2017 йилдан буён бу ердан 274 нафар болаларни қайратиб олиб келди. Тожикистоннинг ҳам бу ерда 500га яқин фуқаролари сақланаётган бўлиб, ўтган йилидан буён 100га яқини қайтарилган. Қозоғистон ва Индонезия ўз фуқароларини реабилитация қилмоқда. 

Албатта, Ўзбекистон радикалларнинг ижтимоий мослашуви, уларни эркин жамиятга кўниктириш борасида каттагина тажриба орттирди.

Четдан олиб келинаётган бундай ватандошларимиз самолётдан тушира солиб, уйига тарқатиб юборилаётгани ҳам йўқ. Уларга тиббий, руҳий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилмоқда, бу ердаги ижтимоий ҳаётга мослашувига имкон яратилаяпти, қарашу мафкураси ҳам тош-тарозуга солиб кўрилмоқда.

Яна бир гап. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияда ҳам давлатларга ҳар қандай вазиятда болалар манфаатларини энг яхши шаклда таълимлашлари лозимлиги ҳақида мажбурият юкланади. “Меҳр” операциялари орқали Ўзбекистон инсон ҳуқуқларига доир халқаро мажбуриятларини ҳамиша бажаришга содиқлигини ҳам кўрсатиб келмоқда.

Шерали ОТАБОЕВ,

журналист

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
6
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
31.05.2021 19:39
тўғри айтяпсиз, айрим ноқобил оталар никоҳидаги хотинини ва фарзандини устидан ҳукмронман деб ўйлайди, ҳолбуки Қурон китобларидаги ҳадисларда оналарга ва фарзандларга сизлаб муносабат билдирилган.Ҳ
31.05.2021 19:39
тўғри жараённи кутаргансиз, айрим ноқобил оталар Ҳурматли Президентимиздан болалар ва оналарни ҳимоя қилишни ўргансинлар.Ман бир жойда эшитиб қолодим,Арабистондан келган ҳамюртларимиз келинни эшикда қилаётган меҳнатини кўриб , чўриларингми деб айтган экан.Лекин бизнинг ота оналаримиз фаҳр билан бу бизнинг келинимиз десалар,Улар аччиқ қилиб ўзларингни келажакларингни шундай кийналтириб дунёга келтирасларми дебди, шундан билингки ота оналаримиз узатаётган жойига ўша ерда тошдек қотиб қол ,чидаб яшайсан деганига аёлларимиз бизни ҳаётимиз шу экан деб ўз ёрларига эргашиб,шунаканги жойларда кун кечирмоқдалар, айблари нима бу аёлларни ва болаларни , бизни авлодларимиз ўз келажагини кўчада колдирмаганлар,ҳолбуки бировлар қолдирган етимларни ҳам олиб кириб боқишган.Аёлларимизни ҳурмат қилинглар уларни сотиб олмагансиз, ўзингиздан наслингизни колдириш учун никох ўқитгансизлар,фаркига боринглар илтимос
31.05.2021 19:29
тўғри айтяпсиз, айрим ноқобил оталар никоҳидаги хотинини ва фарзандини устидан ҳукмронман деб ўйлайди, ҳолбуки Қурон китобларидаги ҳадисларда оналарга ва фарзандларга сизлаб муносабат билдирилган.Ҳ
06.05.2021 18:18
Ўзбекистон тамонидан амалга оширилаётган ,, Меҳр,, тарихий амалиётини минг бора қўллаб қўлтиқлайман. Бундай инсонпарварлик иши аввола ҳар бир ,, ўзбекман,, деган инсон учун қилинмоқда. Чунки тўлақонли миллат ҳеч қачон, ким бўлишидан қаътий назар ўз миллатдошини ташлаб қўймайди. Миллат мана шундай фазилатлари эвазига ривожланади, ҳалқаро майдонда ўз мавқиега эга бўлади. Бағри кенглик бизни миллатимизга хосдир. Бу амалиётни давом этдириш лозим. Агар Ўзбек бўлса жиноятчи бўлса ҳам олиб келиб жазосини бериб, жазони ўзимизда ўтқазсин.
06.05.2021 17:40
Олиб борилаетган Мехр операцияси инсонийликнинг Энг олий куриниши деб хисобланмайман. Бу жараенларда катнашаетган барчага миннатдорчилик билдириб коламан.