Собиқ МХХ биносини бугун ўргимчак тўрлари қўриқламоқда

18.04.2021 13:45 - 1978

 ФОТОРЕПОРТАЖ.

Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ “Марказий бино”сининг ташқи томондан кўриниши.

Бугун бу бинога ўргимчаклар уя қурмоқда.  

Чирмовиқ босган ерлар, тўкилай деяётган зиналар…

Марказий бинонинг ташқи тарафини айланар экансиз, одам қадами тегмаётган бино хароба аҳволга айланаётганига гувоҳ бўласиз. 

Панжаралар ортидан кўринаётган манзара.

Бу ерлардан қачонлардир номини ҳам биров ўйлашиб тилга олган соҳа одамлари забардаст қадам ташлаб ўтган бўлса, не ажаб.


Эслатиб ўтамиз: Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Собиқ Миллий хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Сайилгоҳ кўчасида жойлашган бош қароргоҳи бошланғич 1 сўм нархда оммавий савдога қўйилган.

Фототасвирлар таҳририят сўровига биноан мутасадди ташкилот рухсати асосида олинди. 

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар