“ЛГБТларни юртдан ҳайдаш керак, деган миллатчи билан қўл бериб кўришмайман” А.Қодиров ва Макаренко мажороси давом этмоқда

15.04.2021 18:33 - 863

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ижтимоий тармоқдаги саҳифаси бу ҳақида батафсил фикр билдирди:

"…Ишдан қайтиб ижтимоий тармоққа бир қарасам, тўпалон. Никита Макаренко ультиматомлар қўйиб ташлабди... 

Авваламбор завод раҳбариятига ташаккур, тадбирга бугуннинг фаол блогерларини ҳам таклиф қилишган экан. Ёқимли тасодиф ва мулоқотдан ажойиб таасурот олдим. Ўзимизни жайдари, тўпори, жони бор қоракўзларимиз. Кўпи билан биринчи марта учрашдим, ҳурматим ошди. Улар жуда кўп ҳолатда мени танқид қилишади, раҳмат айтдим. Ахир пировард мақсадимиз бир эмасми? Ҳаммамиз бир-биримизни мақтаб юраверсак мақсадга етолмаймизку?

Макаренко масаласига келсак... 

У билан ҳам биринчи марта учрашдик. Бир-биримизни билмаймиз. Мулоқот учун имконият эди. Мулоқотдан аввал ўзбекларда саломлашилади, салом бердим, қўл узатдим. 

ЛГБТларни юртдан ҳайдаш керак, деган миллатчи билан қўл бериб кўришмайман” деди. 

“Сен мени миллатчи деб ўйлайсанми?” дедим.

“Ақлсиз миллатчи деб ўйлайман” деди.

“Ғаразинг билан яша” дедим ва ундан узоқлашдим. 

Суҳбат тугади. 
Қўлимни ҳавода қолганидан афсусда эмасман. Сиёсатчи ундан нафрат қиладиган 10 фоизгача сайловчилар бўлишига кўникиши керак. Бундай инсонлар билан учрашганда Конфуцийни гапини эслайман: “Ботқоқдан кечиб ўтиб бўлмаганидек айрим инсонларга гап тушунтириб бўлмайди, ҳар икки ҳолатда айланиб ўтиш керак”...

Партиянинг матбуот хизмати ходими жараёндан узилиб қолганди, менимча, тил билан боғлиқ муносабатим юзасидан тортишув бўлди деб хулоса қилибди, ундай эмас. Лекин муносабатим унинг оҳангига жиддий таъсир ўтказганини англаш қийин эмасди.

Ҳар қандай инқирознинг ечими мулоқот деб биламан. 
Мулоқотдан қўрқадиган бу блогер гина-кудрат ва кинга тўла кал хулосалари билан жамиятга тўғри фикрни беришга даъво қилиши мумкинми? Менимча у ҳеч қачон холис бўлолмайди. 

Одамлар тўғри савол бераяпди, ким ўзи аслида миллатчи? 

Бағрикенг ўзбек халқини ишончини суистемол қилиш керакмас! Биз бирон ватандошимизни миллати ва эътиқоди учун камситишга ҳаққимиз йўқ деб Конституциямизда ёзиб қўйдик ва мамнуният билан амал қилаяпмиз. 

Бу халқнинг одатлари ва қадриятларини менсимасдан ЛГБТга эркинлик бер дейиш уйимизда бетимизга тупуриш эмасми? Қолаверса, бундайларни ватандошликдан маҳрум қилиш улар учун яхшику? Ўзига ўхшаганлар билан яшайверсин, биздан узоқда. Ўзбек халқи минг йилда ҳам бундай жирканчликни ҳуқуқ деб қабул қилмайди! 

Никита Макаренко, эшитиб ол, мен ўзбеклигимдан ғурурланаман, миллатимни яхши кўраман. Бошқа миллатли барча ватандошларим бошимиз устида тождир. Биз инсонни Аллоҳнинг қудрати билан яратилгани учун ҳурмат қиламиз, асраймиз. Ота-боболаримиз шундай тарбия беришган. Яхшилик қилмоқчи бўлсак миллат ёки динини суриштирмаймиз. Бу “Миллий тикланиш” партиясининг барча мақсадларига сингган. Қўл узатсак ҳам самимий мулоқот учун, аввал соғлик тилаб қўл узатамиз. 

Ўзбекистонда фитна учун ЛГБТни кўтардинг, ўхшамади, энди миллатчиликни кўтармоқчимисан? Билиб қўй, "Миллий тикланиш" партияси инсонпарварларнинг партияси. Ҳатто ғаламисларга ҳам қўл узатаоладиган даражада кучли партия. 

Ўзбек эли эса буюк ва бағрикенг эл. Ота-бобонгни ҳам авайлаб асраган, сендек ҳаста эвараларини ҳам асраб юраверади, керак бўлса даволатади ҳам. Иззатингни билиб юрсанг бўлди".

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар