Дунёни забт этаётган шакар муаммоси Ўзбекистонга кириб келмаслигига кафолат борми?

08.04.2021 04:59

Ушбу саволга Rost24.uz ахборот-таҳлилий сайти “Ангрен шакар” МЧЖ раҳбариятидан жавоб олди.

Яқинда ЎзАда “Шакар муаммоси ривожланган давлатларни ҳам забт этмоқда. Ўзбекистондачи?” номли мақола қўйилди. Унда глобал муаммога айланаётган шакар муаммоси таҳлил этилган. Ҳаттоки, Европанинг ривожланган давлатларида ҳам ушбу озиқ-овқат муаммоси кириб боргани баён этилган. Бу муаммога жиддийлигини олдиндан англаб етган Германия ҳукумати фавқулодда қарор ҳам эълон қилган.

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда ёғ муаммоси аҳён-аҳёнда кўриниб қолади. Ёғ олинадиган хом-ашё маҳсулотлари кўп бўлишига қарамасдан ёғ танқислиги сезилмоқда. Бу ишлаб чиқариш тизими издан чиққанлигидан далолат.

Аммо дунёдаги мавжуд шакар танқислиги Ўзбекистонда ҳали сезилгани йўқ. Маълум бир объектив сабабларга кўра дунёда бошланган шакар муаммоси Ўзбекистонга кириб келмайдими? деган ҳадик билан “Ангрен шакар”МЧЖ масъулларига мурожаат қилдик.

– Ўзбекистонда шакар муаммоси бўлмайди, – деди “Ангрен шакар” МЧЖ Бош директори Рустам Акбарходжаев. – Чунки шакар ишлаб чиқариш ҳукумат сиёсати даражасида қаралгани боис шакар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш тизимли йўлга қўйилган. 2014 йилда биз тўлиқ шакар мустақиллигига эришиб бўлганмиз.

Узлуксиз ишлаб чиқариш тизимига ўтган “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” заводлари Ўзбекистон аҳолисининг эҳтиёжи учун зарур бўлган 700 минг тоннани етказиб бермоқда. Иккита шакар ишлаб чиқарувчи корхонамиз нафақат аҳолини таъминлаш ҳаттоки, экспорт қилиш имкониятига ҳам эга.

Муқобили йўқ озиқ-овқатлар рўйхатининг бошида турадиган шакар ҳар доим ҳам сиёсат даражасида жиддий назоратни талаб қилиб келган. Унга бироз эътиборсизлик эса қандай оқибатларга олиб келишини ҳар бир давлатнинг ҳукуматдагилари яхши билади. Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида шакар муаммоси бироз сезилган эди. Халқимизнинг шакарга бўлган эҳтиёжини қондиришни Президентимизнинг шахсан ўзлари назоратга олганлиги боис муаммо дарҳол бартараф этилди. Айни дамда эса Ўзбекистонда шакар танқислиги сезилмаяпти. Бу Президентимизнинг узоқни кўзлаб иш олиб боришининг самарасидир.

– Нархда ўзгариш борми?

– Нархда ҳам ўзгариш йўқ. “Ангрен шакар”дан биржага чиқаётган шакар нархи 7 120 сўмни, “Хоразм шакар”ники эса 7 150 сўмни ташкил этмоқда. Худо хоҳласа, бундан кейин ҳам Ўзбекистондаги шакар нархида ўзгариш (кўтарилиш) бўлмайди, деб айта оламан. Хом-ашё захирамиз етарли.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
7
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
11.04.2021 16:45
Ангрен шакар корхона ишига омад юртмизни шакар махсулоти билан таминлйверсин корхона довруги дунёга танилсин омад.
09.04.2021 09:53
"Ангрен шакар" корхонаси, ишлаб турибти, Шакар режали ишлаб чикарилмокда, бу албатта ахолига ишонч хосил килади шакар муаммоси Узбекистонда булмаслигида.
09.04.2021 07:44
Хакикатдан хам Европа,Россия ва бошка давлатларда шакар, ёг каби махсулотларни танкислиги юзага келганлиги нарх навоси кун сайин ошаётганлиги ОАВ ва Интернет сайтларида ёритилиб борилябди. Бизда хам шунака холат юзага келмаслиги учун нималар килиш кераклиги тугрисида мутахасисларни таклифларини хам ёзсангиз яхши буларди!
08.04.2021 10:09
Рост булсин
08.04.2021 10:09
Рост булсин