Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президентлиги лавозимига ўтган илк кунларда Тошкент шаҳри учун устувор аҳамиятга эга бўлган йирик дастур — Сергели туманида 2017-2022 йилларда 500 та кўп қаватли уй қуриш лойиҳасини бошлаган эди.
Ушбу уйлар кам таъминланган аҳоли учун мўлжаллаб қурилиши ва имтиёзли ипотека кредит асосида берилиши мақсад қилинган.
Айни кунда ўн минглаб аҳоли ушбу уйларда истиқомат қилишмоқда. Ажабланарлиси шуки, Сергелидаги кам таъминланганлар учун қурилган кўп қаватли уйлар олдидаги манзара одамни ҳаёлларини бутунлай бошқа тарафга етаклайди. Аниқроғи, бойлар маҳалласига келиб қолгандек ҳис қиласиз ўзингизни.
Камбағаллар нарида турсин, ҳатто бундайроқ бойлар ҳам ҳавас қиладиган Сергелининг тунги манзарасига баҳони ўзингиз беринг.