Эрталаб вазирликка берилган машиналар тушга яқин "авария"га учради

23.02.2021 09:40

Бугун ЮНИСEФ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига 206 та минивен ва 17 та музлаткичли юк машинаси топширгани ҳақида хабарлар расмий ОАВда эълон қилинган эди.

Хурсандчилик узоққа чўзилмади. Орадан бир неча соат ўтмай, автомобилларнинг 7 таси йўл транспорт ҳодисасига учради.

Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянси томонидан соғлиқни сақлаш тизимини мукаммаллаштириш доирасида ажратилган транспорт воситаларининг умумий қиймати 2 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, олиб кетилаётган "Changan" русумли автомобиль ҳайдовчиларидан бири кескин тормоз босиши оқибатида ортида ҳаракатланаётган ушбу русумдаги 6 та автомобиллар ҳам кескин тормозланиши юзага келган.

Ҳодиса натижасида 2 та автомобиль техник шикастланган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
23.02.2021 17:47
Tuzzuro shofer olishmidimi moshinani taqab yurmi orada distansiya saqlash keregidi