Ўзбекистонда Хитой вакцинасини олган кўнгиллиларга 100 доллардан берилмоқда

15.02.2021 10:08 - 3303

Ўзбекистонда Хитойдан келтирилган вакцинанинг синов жараёнлари ўтмоқда. Синов жараёнида кўнгилли равишда қатнашган фуқароларга 100 АҚШ доллари босқичма-босқич бериб борилади. 

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассиси Вазира Мўминовна Тошкентда ЮНИСEФ томонидан журналистлар учун ташкил этилган тренингда маълум қилган.

Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикасидан 5 минг аҳолига мўлжалланган коронавирусга қарши Zhifei Loncom Biofarmaceutical компаниясининг ZF 2001 вакцинаси келтирилган. 

Хитой вакцинаси билан эмлаш учун 15 минг нафарга яқин одамда текширувлар олиб борилган бўлиб, улардан 5 минг нафардан ортиқ кўнгиллиларда эмлаш жараёни ўтказилмоқда. Кейинчалик яна 9 мингта  ZF 2001 вакцинаси олиб келинган. 

Тошкент шаҳрининг айрим танланган поликлиникалари томонидан Хитой вакцинасини кўнгиллиларда синов эмлаш жараёнлари давом этмоқда. 

Вазира Муталованинг rost24.uz мухбирига маълум қилишича эмлашнинг синов жараёнлари 3 босқичдан иборат ва у 18 ёшдан катталардагина ўтказилади. 

Хитой вакцинаси учинчи босқич синовлари Ўзбекистонда 2020 йил 10 декабрь куни бошланган. 30 январь ҳолатига кўра, вакцина олган кўнгиллилар сони 5300 га яқинлашган эди.

Rost24.uz Ўзбекистонда аҳолини эмлаш жараёни ҳақида тўлиқ маълумотлар бериш мақсадида соҳа мутахассислари билан ҳамкорлик қилмоқда. 

Коронавирусга қарши эмлаш ҳақида саволларингиз бўлса тармоқдаги каналларимизга мурожаат қилишингиз мумкин. 

Янги тафсилотлар билан танишиш учун сайтимизни кузатиб боринг.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар