Журналистнинг ўта кичик, оддий муаммолари Президентга ёзмагунча ҳал этилмади

24.02.2021 07:20

Ёхуд дастлаб электр, сув, газ ташкилотларига, Адлия ва Энергетика вазирлигига, прокуратурага қилинган мурожаатлар бесамар кетгани, фақатгина Президентга ёзилгандагина ечим топаётган оддий муаммолар ҳақида

Бу мақолам “газ йўқ”, “электр йўқ” деган мазмунда эмас, балки бир эмас, бир нечта кичик ижтимоий муаммолар юзасидан ўз ҳаққимни талаб қилиб мамлакат раҳбарига қадар мурожаат қилганим ҳақида...

Бошладим...

Электр...

Тошкент вилояти Зангиота тумани Амир Темур кўчаси 3 уй 11 хонадонда туман электр энергияси ходимлари 2020 йил 24 август куни менинг ва биз яшайдиган кўпқаватли уйнинг барчасини огоҳлантиришсиз ва кўпгина уй эгаларининг иштирокисиз ишлаб турган электр ҳисоблагичларини янгисига алмаштириб кетишган. Далолатнома бир томонлама тузилган. Асл уй эгаларининг ҳеч бирининг имзоси йўқ. Шу ноқонуний ҳужжатда пломба рақами ҳам атайлагандай қўшни хонадон электр ҳисоблагичи билан алмаштириб ўрнатилган ёки нотўғри ёзилган. Энг ёмони, аввалги ҳисоблагич кўрсаткичи 3578 кВт да ечилиб, корхона электрон базасига 6500 кВт дан ортиқ қилиб маълумот киритилган. (Бу ўринда шунчаки адашиш мумкин эмас негаки уйимиз янгидан қурилган бўлиб, ҳатто қўшниларимда ҳам бундай катта электр сарфини кўрмадим). Натижада 1 млн. 600 минг сўмдан ортиқ сунъий қарз абонент рақамимга киритилган.

Ушбу муаммо юзасидан энг биринчи Ҳудудий электр тармоқлари АЖнинг телеграмдаги ботига 2020 йил 28 октябрь куни кейинчалик эътиборсиз ва натижасиз қолдирилган ариза юбордим. Мурожаат ботда таъкидланганидек ўз вақтида эмас, балки умуман бажарилмади. Қўлимдаги тўлов қоғозларимнинг аниқ ҳисобига кўра ўша вақтда ва ҳозирда Зангиота туман электр таъминоти корхонаси мендан 400 кВт атрофида қарздор (барча тўлов қоғозлари мавжуд). Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати раҳбари билан қилган суҳбатимдан эса менинг бу кичик муаммом ечимсиздек кўрина бошлади. Ҳеч қандай натижасиз мурожаатларимдан сўнг 2020 йил 10 ноябрь куни ўзгармаган мавзум ва муаммом билан Тошкент вилояти прокуратурасига навбатдаги бесамар мурожаатни йўлладим. Натижасиз...

Тақиллатилмаган онлайн эшик фақат битта қолди. Президентнинг виртуал қабулхонаси. Президентга мурожаат қилдим ва бир ҳафтага қолмай муаммо ҳал бўлди.

Сув....

Кўпқаватли уйимизни ичимлик суви инспектори 2020 йил 10 октябрда келиб хонадонимдаги сув ҳисоблагичнинг навбатдаги метрологик кўриги вақти келганини оғзаки айтди ва тўлов вароғининг орқа томонига ручкада ёзиб қўйди. У ўзига 150 минг ёки 100 минг сўм берсам ўзи бу ишни амалга оширишини айтди. Мен эса ўз эътирозимни билдириб бу иш Давлат хизматлари агентлиги орқали амалга оширилишини ва бу хизмат 40 минг сўмдан сал ортиқ қийматга эгалигини тушунтирганимда, кўрамиз қандай амалга оширишингизни, деб жилмайиб қўйди. Кейинроқ билдимки у бежизга жилмаймаган экан...

Шу санада Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ичимлик суви ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш (ечиш ва улаш билан бирга) учун тўлов орқали ариза қолдирдим. Навбатдаги натижасиз кунлар ўта бошлади. Орадан бир ойга яқин муддат муддат ўтиб, 2020 йил 5 ноябрда ишонганимиз Давлат хизматлари агентлиги бўйсунувчи Адлия вазирлигига, 18 ноябрь куни эса сувсоз корхонасига ҳам (жавобсиз қолган) мурожаатларимни йўлладим. Бари бесамар...

Ва яна арзимаган кичик муаммо (Ичимлик суви ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш) билан Президентга мурожаат йўлладим. Муаммо ҳал...

Газ...

Тумангаз идорасига ҳам югур – югурлар учраб туради. Ўзимдан мисол. 2018 йилда ҳужжатлаштириш учун пул тўлаб бир неча марта у идорага ҳам қатнаб, бир неча ходимлари билан узоқ илтимослар билан 2020 йилга келиб абонент рақами очилишига эришдим...

Кўраяпсизми, тизим ходимларининг аслида вазифаси бўлган ишларни пайсалга солишини, одамларни овора-ю сарсон қилишини... Электр, сув, газ, прокуратура, ҳокимлик тизимида фуқаронинг мурожаатига эътиборсизликни. Одамлар кўп нарса талаб қилаётгани йўқ, давлат ходимларидан оддийгина ўз вазифасини сидқидилдан бажаришини сўраяпти, холос.

Маълумотларга кўра, 2017 йилдан буён 2020 йил август ойига қадар Президент номига 3,7 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушган. Мурожаатларда турмуш даражаси, бандлик, уй-жой, коммунал хизматлар, соғлиқни сақлаш ва таълим хизматлари билан боғлиқ кўплаб муаммолар акс эттирилган.

Кўтарилган кўплаб масалалар фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг камбағал ва заиф қатламларига ёрдам бериш билан боғлиқ бўлган. Демак, рақамлар шуни хулоса қиладики, 4 йил ичида қуйи тизимда ўз муаммосини ҳал этолмаган 4 миллионга яқин фуқаро Президентгача мурожаат қилишга мажбур бўлган. Яъни, 4 миллионга яқин катта ва кичик масалалар Президент ҳал этмагунча жойидан силжимаган.

Азамат ТЎРАЕВ,
журналист

 

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
1
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
24.02.2021 12:54
Азамат:1. мана журналист экансиз Сизнинг минглаб жўраларингиз бундай нарсаларни ёзмасдан писиб юрибди. Сиздек журналист, Олий маълумотли одам шунча қийналган бўлса, оддий ҳалқни шўрига шўрво тўкилмоқда. Яъни ОАВ етарлича ишламайди, камчиликларни ёритмайди, фақат мақтов.Яхшиям блогерлар бор экан. 2.Автаритар режимдамиз, мана исботи. 3.Коррупция кундан кунга авж олмоқда, уни бошида ўзлари, куёвлари, Ҳукумат, Прокуратура турибди. 4. Хокимларни, Судьяларни сайлашимиз керак, токи улар ҳалқ олдида ҳисобдор бўлсин. Ҳозирча шу.Яна юзлаб масалалар бор, ечимини кутаётган.Аммо юқоридагилар бу масалаларни ечмасликдан манфаатдор. Масалан хокимларни сайлайдиган бўлсае улар Президентга ҳисоб бермасдан ҳалқни ўйлаб иш юритади, бу юқори учун минус.
05.02.2021 21:06
Бу ташкилотла ғирт муттахамла маконию, сўраб нима қиласила хамма биладиган нарсаю бу
04.02.2021 19:58
Гапирса гап куп. Мен билан сув буйича худди юкоридаги холат юз берди. Ойлик етмайди дейди, инспекторлар. Уларга хам кийин.
04.02.2021 16:43
Umuman nol baho beraman
03.02.2021 10:44
М
03.02.2021 08:26
ха бизда факат вертикал тизим ишлайди горизонтал тизим ишламайди.
02.02.2021 21:40
Жудаям ачинарли ҳолат, шармандали одамлар ҳақида жуда яхши кузатув бўпти. Пастки тизимдаги ходимларнинг бепарволиги, масъулиятсизлигига қарши курашиш, оддий одамларнинг дардига куюнчаклик учун раҳмат! Ҳамма шундай эътиборли бўлганда эди...
02.02.2021 21:32
Нега юборганим чикмали
02.02.2021 21:28
Бизни Самарканд вилояти Пастдаргом туманида хам шу ахвол хеч кайси мурожаатиз куриб чикилмайди юз марта бораман хокимга аммо ишларим битмайди хурматли юртбошим Самаркандга келинг одамларни мурожаатини тингланг илтимос нега туманда мурожаатлар хал булмайди сабаби нима