Ўзбекистон ўзининг коронавирусга қарши вакцинасини яратишга киришди

12.01.2021 08:11

Ўзбекистонда ҳам Covid-19 инфекциясига қарши вакцина яратилмоқда. rost24.uz ахборот сайти ишончли манбаларига кўра, Ўзбекистонда ҳам коронавирусга қарши эмдори яратилиш жараёни бошланган.

Вакцина  устидаги ишлар якунига етмагунча расмий манбалар бу хабар тафсилотларини очиқлашни истамади. Аммо, Ер юзида 1.3 миллиондан ортиқ одамнинг ўлимига сабабчи бўлган вирусга қарши эмдори тайёрлаш борасида Ўзбекистон олимлари ҳам иш олиб бораётгани хақиқат.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон томонидан яратилаётган ушбу вакцина Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида яратилмоқда.

АҚШ, Россия ва Хитой коронавирусга қарши биринчи бўлиб вакцина ишлаб чиқариш бўйича “пойга”га киришган эди. Хозирги кунда турли давлатларда янги вакцинани кўнгиллиларда синаш жараёни бошланган.

2020 йил 5 декабрь санасида Россия давлати коронавирусга қарши оммавий эмлаш жараёни бошланганини маълум қилган. Италия давлатида эмлаш жараёни жорий йилнинг январь ойида бошланиб, ёз ойларигача давом этиши айтилмоқда. Шунингдек, Европанинг бошқа кўпгина давлатларида ҳам Covid-19 вирусига қарши эмлаш синовлари бошланган.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
5
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
16.01.2021 05:22
92-йилларда грибга карши "каргриб" таблеткасини уйлаб топган олимларимиз буни хам уддалашади, бу таблеткалар бир йил ортикрок муддат дорихоналарда сотилиб кейин йук булиб кетди, лекин анчагина одамлар миллионер булиб олишгандир. Вакцинани хам шунга ухшатиб ишлаб куйишмаса булди... Бошимдан утказганимни айтаман, 2000-йилларда менга врач осма укол езиб берди ва факат бир дона сотиб олишимни тайинлади ва мен бу дорини Чилонзордаги 99-аптекадан сотиб олдим, бу дори кузимга узимизнинг кулбола "четушка" нинг шишасида тайерлангандек куринди, агар шишадаги когоз ва пробкасини олиб ташланса четушканинг шишаси эди. Бу осма уколни менга дневной стационарда томиримга улашди, икки минутлар чамаси вакт утгач нафасим бугилиб колди... умримдан хали бор экан врачлар куткариб колишди...бу вокеадан менинг хулосам шу булдики, ОЛИМЛАРИМИЗ медицинада янги дори яратишди, сичконларда тажриба килиб утирмай бирданига бир пачка кукига лицензия сотиб олиб дориларини сотувга чикаришди, у пайтларда ОТК деган сифат назорати ташкилотини олиб ташлашган эди менимча. Шу ЖАНОБИ ОЛИМЛАРИМИЗ дуне тан олиши лозим булган вакцинани ярата олишадими ??? .
12.01.2021 19:51
Омад ишонамиз
12.01.2021 13:04
1
12.01.2021 10:25
Кани энди Узбекистон хам уз ваксинасини ишлаб чикса, бундан курадиган фойдамиз канчалар катталигини билсангиз эди. Биринчидан:Сиесий тарафдан уз урнини, бутун дунега курсатган булар эди. Иккинчидан:Иктисод тарафдан каттагина фойда курилар эди. Учунчидан: Халкдаги куркинч (Четдан келтирилган ваксинанинг инсонга буладиган хар хил таьсири) бартараф килинар эди.
12.01.2021 08:46
😂😂😂