Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан АҚШ, Европа ва бир қатор давлатлар Путин Россиясига қарши иқтисодий санкциялар қўллай бошлади. Россия ушбу санкцияларни қандай юмшатиши мумкин? Associated Press ижодкорлари The Diplomat нашрининг навбатдаги сонида шу ҳақида фикр юритишди.
Россия кичикроқ банклар ва санкциялар қўлламайдиган элита оилаларининг ҳисоб рақамлари орқали маблағларни ўтказиши, энергетика, олтин, криптовалюта ва санкцияларни ҳал қилишда Хитой билан муносабатларга таяниши кутилмоқда.
Россияга нисбатан қўлланилган қаттиқ санкциялар натижасида рублнинг қулаши Кремлнинг мамлакат иқтисодиётини сақлаб қолиш учун курашишга мажбурламоқда. Владимир Путин учун бу унинг кучлари Украинага бостириб киришда давом этаётган бир пайтда Ғарб иқтисодий блокадасидан чиқиш йўлларини топишни англатади.
Ғазначиликнинг молиявий разведка ва назорат бўлими собиқ директори Жон Смитнинг айтишича, ҳозирда Россиянинг энг катта иккита йўли Хитой ва энергетикадир.
АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг энг йирик банклари ва унинг элитасига нисбатан санкциялар жорий қилди. Марказий банкнинг мамлакат ташқарисида жойлашган активларини музлатиб, молиявий институтларини SWIFT банк хабар алмашиш тизимидан чиқариб ташлади. Аммо нефть ва табиий газ соҳалари чекловлардан бир мунча эркин.
Россия одатда Ғарбдан оладиган товарлар ва хизматларнинг йўқолган таъминотини қоплаш учун Хитойга яқинлашиши мумкин бўлсада, Смитнинг таъкидлашича, Россия ҳам ўзининг улкан энергия захираларига талаб давом этишига пул тикишмоқда. Агар уни бозорга чиқара олсалар, энергиядан сезиларли даражада кўпроқ фойда олиш мумкин.
Ўтган ой Россия Хитойга газ етказиб бериш имконини берувчи 30 йиллик шартнома имзоладилар. Аммо бу газни олиб ўтиш қувурлари уч йилдан кўпроқ муддатда қуриб битказилади. Бундан ташқари, Хитой ўтган ҳафтада биринчи марта Россиянинг барча қисмларидан буғдой импортига рухсат беришини эълон қилди.
Бироқ, Смитнинг сўзларига кўра, хитойликлар ва бошқа харидорлар оғир даражадаги савдоларни олиб боришига тўғри келиши мумкин, чунки Россияда харид қилувчилар камроқ бўлади ва Хитой иккиламчи санкцияларга дучор бўлмасликни хоҳлайди.
Душанба куни АҚШ Россия Марказий банкининг Қўшма Штатлардаги ёки америкаликлар қўлида бўлган ҳар қандай активлари фаоллигини тўхтатиш учун санкцияларни янада кучайтирди. Байден маъмурияти бу ҳаракат Россиянинг юзлаб миллиард доллар маблағига таъсир қилиши мумкинлигини тахмин қилади.
Иқтисодий санкцияларни ўрганган Ноттингем университетининг сиёсат бўйича доценти Тайлер Кустранинг таъкидлашича, Москва аллақачон «Россия иқтисодиёт қалъаси» ни яратган. Ҳатто импорт қилиш осонроқ бўлса ҳам, иқтисодни санкциялардан ҳимоя қилиш учун кўплаб маҳсулотларни ўзида ишлаб чиқаради.
Жорж Вашингтон университетининг сиёсатшунослик профессори Девид Сзаконйининг таъкидлашича, криптовалюталарга бўлган ишончнинг ортиши Россия учун молиявий операцияларни қўллаб-қувватлаш учун муқаррар йўл бўлади. Лекин у вақт ўтиши билан корпоратив транзакцияларнинг ўрнини боса олмайди.
Оқ уй расмийсига кўра, Россияда ўтмишдаги молиявий операцияларнинг қарийб 80 фоизи доллар билан амалга оширилган бўлсада, федерал ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ғазначилик расмийлари санкциялардан қочиш учун криптовалютани суиистеъмол қилишга қарши «агрессив кураш» ҳаракатларини кучайтирмоқдалар.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, кенг кўламли тақиқлар туфайли Россия миллиардлаб санкцияларни алмаштириш учун керак бўладиган крипто миқдори анъанавий валютага ўтишда жуда қийин бўлади.
Обама маъмурияти даврида Ғазначиликнинг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармасида ижро бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган Ори Левга кўра, криптовалютадан фойдаланиш ёки Хитойга таянишдан қатъи назар, амалга оширилиши мумкин бўлган юмшатувчи чоралар мавжуд, аммо молия тизими буни қайта тиклай олмайди.
Байден маъмурияти Хитой АҚШ ва Европа бизнесининг йўқотилишининг ўрнини тўлдира олмаслигини ва Россияни Ғарб суверен қарз бозорларидан тўхтатиб қўйган санкциялар заифлашишини таъкидлади. Шу билан бирга, Оқ уй Пекиннинг Москвани «қутқариш»и Хитойнинг Европа ва бутун дунё бўйлаб обрўсига путур етказиши мумкинлигини очиқчасига айтишга ҳаракат қилди.
Душанба куни тушдан сўнг рублнинг тушиши ва инфлация қўрқуви сабаб банкоматларда узун навбатлар пайдо бўлган.