Ҳокимликларда ҳар ой коррупция аниқланади, аммо ҳокимлар ҳеч қачон жавобгар бўлмайди. Нега?

24.12.2021 14:42

Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимликларида бирин-кетин «Давлат харидлари тўғриси»даги қонун бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақида коррупцияга қарши кураш агентлиги муттасил ахборот бериб бормоқда.

Бироқ, ҳокимликларда коррупцион ҳолатлар аниқланишига қарамасдан шу вақтгача бирон марта вилоят ёки шаҳар ҳокими ўзи бошқараётган ҳокимликдаги йирик ўғриликлар учун жавобгарликка тортилмади.

Rost24.uz сайти мухбири бу борада коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбари Акмал Бурхоновдан муносабат сўради.

"Менинг таклифим, умуман бизни агентликни бу бўйича позицияси туман даражасида бўлса ҳам Республика қайсидир маънода жавобгар бўлиши керак. Мен жиноий жавобгарлик қилиш деган маънода айтмаяпман. Умуман сиёсий жиҳатдан ҳам ўша соҳани энг юқорисидаги раҳбари қайсидир маънода жавобгар бўлиши керак. Бунинг механизмини яратишимиз керак. Бу биринчи қадам бўлиб, айтганимдай, ҳозир ҳар битта вазирлик, идорани коррупцияга қарши курашишга чорлаш керак.

Ҳозир номини айтмайман, лекин ҳозирги кунда коррупция энг кўп бўлган вазирлик, идорани айтишимиз мумкин, лекин унинг раҳбари жуда яхши ишлаётган бўлиши мумкин. Буни пастдагилар қилаяпти. У раҳбар бўлгандан кейин ҳаммага, уларни ишига жавоб бериши керак, яъни пастдаги сиёсатга, қонун бузилишига жавоб бериши зарур. Хориж тажрибасини кўрадиган бўлсак, ривожланган мамлакатларда битта ходимини қилган қилмиши учун тепадаги раҳбари истеъфо беради. Шу механизмларни бизда ҳам жорий этиш вақти келди деб ўйлайман. 

Яна бир марта такрорлайман, давлатнинг мақсади кимдир жиноят содир қилса, ўша одамнинг раҳбарини эмас, бошқаларни ўрнига жавобгар қилиб юбориш керак деган сиёсатдан йироқмиз. Биз жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашимиз керак. Яъни тўғридан-тўғри ким жиноят қилган бўлса, жавобгарликка тортилади. Лекин бизнинг фикримизча, ўша соҳанинг раҳбарияти ҳам қайсидир маънода жавобгар бўлиши керак. Масъулиятни оширишимиз керак", – Акмал Бурхонов

Маълумот ўрнида:

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 1 ноябрда эълон қилган хабарда Наманган, Хоразм, Навоий вилоят ҳокимликларида тендер қоидалари бузилганлиги маълум қилинган. Унда коррупцион ҳолат миқдори 4,7 миллиард сўмлиги айтилади.

Август ойидаги агентлик маълумотида нақд 461,3 миллиард сўмлик коррупцион ҳолат аниқланган. Бу ҳолат ҳам тендер қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ. Кўп ҳолларда тендер якунланмай баъзида эълон қилинмай қурилиш ишлари битказилиши ёки ғолибларнинг аниқ бўлиши кузатилган.

Хусусан Тошкент шаҳар ҳокимлигида ҳам тендер ғолиблари эълон қилинмасдан 3,7 миллиард сўмлик таъмирлаш ва қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Жиззах, Тошкент, Андижон вилояти ҳокимликларида ҳам худди шундай коррупцион ҳолатлар аниқланганини агентлик хабар берган эди.

Агентликнинг 2021 йилнинг 6 ойлик даври бўйича берган ахборотида Республика бўйича бюджет буюртмачилари томонидан қиймати 141 миллиард сўмлик 458 та танловда «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги айтилади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
8
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
28.11.2022 23:26
Бухоро вилрят хокими
01.01.2022 02:43
Ķaйси сох,ага катта ваколатлар берилса, ýзининг ваколат доирасидан чиķиши табиий х,ол. Х,ар бир давлат амалдорининг фаолияти назоратда бýлиши ва ваколат доирасидан чиķиш х,оллари кузатилса, ķoнуний бах,о берилиши шарт!
26.12.2021 21:27
Призедентга раҳмат кечаю кундуз югурадилар халқим деб, лекин бирорта ҳоким Э.Турдимовдан боқаси холқни ўйламайди, ўз атрофида пьяр қилиб очко олиб ўзини тепага яхши кўрсатишдан бошқа нарсани ўйламайди Эркинжонакадан бошқалари албатта
25.12.2021 11:29
Hokim-yer egasi,mulk egasi,kerak bo'lsa qarindoshlari nomiga mulklarni,joylarni ochib,xalq azobiga qurilish,ekin-tikinlar qilib suvlargacha egallaydigan xokimlar bor.
25.12.2021 01:56
Shanghai won't buzilishlar bulibdi. Kimdir javobgar bulib, jazoga tortellini hokimlikdan. Jazoga tortilmas ekan but qonun buzilishlar tuxtamaydi. Sizilar esa shuncha qonun buzilishlar buldi Deb sanab utiraverasizlar.