Прокуратурани айблаган Расул Кушербаевнинг каналидан «пост» ўчирилди

14.12.2021 09:12

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев, ўчирилган матнда Яккасарой туманидаги Юнус Ражабий кўчасида кесиб ташланган 81 та дарахт воқеасини эсга олган:

Ўшанда, яъни 2020 йилнинг февраль ойида дарахт кесишга қарши мораторий талабларига зид равишда кўп йиллик, қимматбаҳо дарахтларни кесиб ташлаган «Building and Supplies» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилганди.

Оммавий ахборот воситалари прокуратура маълумотларига таяниб дастлабки терговда айбланувчилардан 1 млрд. 891,3 млн. сўм зарар ундирилганлигини билдирган.

Кўпчилик қатори менга ушбу ишнинг якуни нима бўлгани қизиқ.

Шу боис, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ундирилган 1 млрд. 891,3 млн. сўмни нималарга ишлатишгани, Тошкент шаҳар прокуратурасига эса жиноят иши нима бўлганини билиш мақсадида расман мурожаат юборгандим.

Қизиқ ҳолат: Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг билдиришича, табиатга етказилган зарар учун ундирилган 1 млрд. 891,3 млн. сўм қўмитага берилмаган ва шу кунга қадар Тошкент шаҳар прокуратурасининг депозит ҳисоб рақамида сақланмоқда.

Шунча вақт депозит ҳисоб рақамида пулни ушлаб туриш тўғрими, деган саволга молиячилардан жавоб олаяпмиз.

Шу йилнинг 9 ноябрида юборилган мурожаатимизга Тошкент шаҳар прокуратураси ҳозирча жавоб бермади. Менимча мурожаат чуқур ўрганилаётган бўлса керак, дейилади унинг хабарида.

Бу фикрлар нега ўчирилгани ҳақида депутат ҳозирча изоҳ бергани йўқ.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
13
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
14.12.2021 18:40
Экологияни менсимайдиган ,маблагга зор хор киладиган хокимларни ишдан олиб ,кучага хайдаш керак.
14.12.2021 15:24
Rasuljon, nachora, Ollohning hukmi, sabr toqat tilayman
14.12.2021 14:40
Конунларни конун химоячилари бузишлари ОДАТИЙ холга келганини доим такрорланиши давлатимизга карши исён деб тушунсак булади.