Жиззахда қуриладиган мазкур АЭС Россия томонидан молиялаштиради.
Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон ўз энергетика соҳасига энг кўп сармоя жалб қилган.
2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра, Республикада умумий қиймати 21,76 миллиард долларлик энергетика инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда, унинг ярми, яъни 11 миллиард доллари Жиззах вилоятида атом электр станциясини қуриш лойиҳасига тўғри келади.
Умуман олганда, 2025 йилга бориб Ўзбекистон 7,3 ГВт қувватга эга 18 та янги электр станциясини ишга туширмоқчи.
Ўзбекистон ва Россия ўртасида АЭС қуриш бўйича режалар 2018 йил апрелида маълум бўлган эди. Шу йилнинг сентябр ойида эса томонлар келишувига кўра, Росатом 1,2 ГВ қувватга эга ҳар икки блокни қуриши мумкин.
АЭС қурилиши учун Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинида, Қозоғистон билан чегарадан унчалик узоқ бўлмаган жой танланди .
Ўзбекистон атом электр станциясини ишга тушириш ҳисобига электр энергияси тақчиллиги қопланиши, шунингдек, 3,7 миллиард куб метрга яқин газни тежалиши кутилмоқда.
Ёқилғи энг муносиб маҳаллий манбалар томонидан тақдим этилади.