Унинг 81,4 миллион сўмлик кредитни ноқонуний ўзлаштиргани аниқланган.
Бош прокуратуранинг Rost24.uzга маълум қилишича,
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ҲПГ ТП профилактика инспектори С.О. уч нафар фуқаронинг ишончига кириб, тижорат банки билан фуқаролар ўртасида тузилган ўзаро шартнома орқали 81,4 миллион кредит ажратилишига эришган.
Сўнг, расмий ҳужжатлардаги имзоларни қалбакилаштириш йўли билан ажратилган кредит маблағларига тикув дастгоҳларини олиб, уларни нақд пулга сотиб юборган ва пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Гумонланувчи бир неча маротаба тергов органига чақирилган бўлсада, турли баҳоналар билан терговга келишдан бош тортиб, яширинганлиги сабабли, унга нисбатан сиртдан айблов эълон қилиниб, 13 ноябрь куни судининг ажримига асосан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида 14 ноябрь куни айбланувчи С.О. ушланиб, ҳимоя ҳуқуқлари таъминланган ҳолда терговга жалб қилинган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.