АЧИНАРЛИ СТАТИСТИКА: Қишлоқлардаги ҳар 100 минг нафардан ошиқ болага битта спорт-таълим муассасаси тўғри келади

18.10.2021 10:10

Давлат статистика қўмитаси маълумотларга кўра, 2021 йил 1 январь ҳолатига юртимизда 14 ёшгача бўлган жами болалар сони 10 миллион 175 минг 819 нафарни ташкил этган.

Шундан қишлоқда яшовчи болалар – 5 467 085 нафар бўлса, 4 708 734 нафари шаҳарда яшайди.

Яна бир статистикага кўра, республикамизда жами 352 та спорт-таълим муассасалари фаолият юритмоқда экан.

Уларнинг атиги 43 таси қишлоқ ҳудудларига тўғри келади. Қолган 309 таси шаҳарларда.

Қишлоқ ҳудудларида спорт мактаблари етишмаслиги туфайли спортга қизиқувчи болалар шаҳарда ўқишга мажбур бўлмоқда. Айрим ота-оналар эса фарзандлари ҳали ёш бўлгани учун узоқ ҳудудларга уларни жўнатишмайди.

Эслатиб ўтамиз, Республикамизда 52 105 та спорт иншоотлари мавжуд.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
4
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
07.11.2021 20:06
Жуда тўғри масала кўтарилибди, 2015 йил 11 декабрдаги 356 -сонли ВМнинг қарорида мақбуллаштириш натижасида.кўплаб натижа кўрсатаётган Бўсмлар ёпилиб кетди, қанча малакали рахбар ва мураббийлар ишсиз қолади.
18.10.2021 20:18
Qishloq joydagi ko'pchilik "sport muassasa"larining ko'pchiliging eshakxonadan farqi yo'q (kim sport vaziri ekanligini bilasiz)