Хоразмда мурдадан «кўрсатма олган» судья Ж.С ҳамон судялик лавозимида ишлаб келмоқда. У Хоразм вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимида фаолият юритади. 31 май куни АОКАда Судялар олий кенгаши масъуллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Rost24.uz ахборот сайти мухбири айни вазиятга изоҳ сўради.
Судялар олий кенгашининг шўъба раҳбари Нодира Бобохоновага кўра, қўпол хатоликларга йўл қўйган судялар қайта лавозимга сайланмаслиги керак. 2018 йилда kun.uz сайтида Хоразмда “мурдадан кўрсатма олган” суд иши ҳақида мақола эълон қилинган эди. Бироқ, маълум бўлишича “мурдадан кўрсатма олган” судя Хоразм вилоят маъмурий судининг судяси лавозимида ишламоқда. Анжуманга йиғилган Судялар олий кенгаши вакилларининг эълон қилинган шов-шувли мақоладан кейин ҳам, Ж.С. бўйича хабари йўқлиги маълум бўлди.
Судялар олий кенгаши Суд инспекцияси судяси Отабек Мирзамаҳмудовга кўра, ўрганилган ҳужжатларга асосан судяликка тавсия қилинган, муносиб деб топилган судялар орасида яна 31 нафари яна қисқа давр ичида номуносиб деб топилган.
Кенгаш матбуот котиби Турсунали Акбаров эса “мурдани тирилтирган судя” бўйича кенгаш Суд инспекцияси томонидан алоҳида ўрганиш олиб борилиши ва натижаси бўйича Rost24.uz сайтига ахборот берилишини маълум қилди.