Шавкат Мирзиёев атрофидаги соқчилар нима учун қора чемодан кўтариб юради?

23.03.2021 14:24

Президентларнинг ташрифи ва бошқа учрашувларида уларнинг атрофида қора чемодан кўтариб юрган хос соқчиларга кўзингиз тушганми? Шавкат Мирзиёевнинг ҳам халқ орасида юрганида қора чемоданли соқчиларни учратиш мумкин эди. Бу чемоданларда нима бўлиши мумкин. Бу ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Rost24.uz сайти журналисти бу билан қизиқиб кўрди. Хўш, президент атрофидаги соқчилар нега қора чемодан кўтариб юради?

Кўпгина янглиш маълумотларга кўра, қора чемоданлар фавқулодда вазиятлар учун қурол солиб юрилиши айтилади. Аммо, бу нотўғри маълумот.

Яна қайсидир манбаларда Россия Президенти Путин ёнида юрувчи соқчиларнинг қўлидаги чемоданда атом бомбасини ишга туширувчи тугмача борлиги айтилган. Афсуски, бу қарашлар ҳам мутлақо нотўғридир.

Гап шундаки, тансоқчилар кўтариб юрувчи чемодан ҳақиқий эмас. У чемодан кўринишидаги зирҳли қалқондир. Соқчи биргина тугмани босиши билан чемодан кичик зирҳли қалқон деворга айланади. Бу зирҳли девор билан фавқулодда вазиятларда президент хавфсизлиги таъминланади.

@rost24_uz_bot — Хабар йўлланг. Сизнинг хоҳишингизга кўра ҳар қандай маълумот сир сақланади
20
Изоҳ қолдириш
Изоҳлар
24.03.2021 19:07
Вай пиздец секрет айтиз
23.03.2021 15:36
Яхщи маълумот!